Дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари сони 723 700 дан ошди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Бугунги кунда дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалишини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Жонс Ҳопкинс университети онлайн-сервиси маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси 177 мамлакатда қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига таяниб.
Ушбу касалликни 723 минг 700 дан ортиқ одам юқтирган, 152 мингдан ортиқ одам соғайиб кетган. Шунингдек, 34 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган.
Бугунги кунга қадар, тасдиқланган касалланганлар сони бўйича AҚШ (143 мингдан ортиқ) Италия (97 мингдан ортиқ) ва Хитойни (82 мингдан ортиқ) ортда қолдирди. Кейинги ўринларда Испания (80 мингдан ортиқ), Германия (62 мингдан ортиқ) ва Франция (40 мингдан ортиқ) турибди.