Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЕХҲТ/ДИИҲББ директори биринчи марта Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш жараёнида иштирок этади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЕХҲТ/ДИИҲББ директори биринчи марта Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш жараёнида иштирок этади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲББ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ЕХҲТ/ДИИҲББ билан ҳамкорлиги 1997 йилда йўлга қўйилган. 2017 йилдан бошлаб ўзаро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Бу ДИИҲББ раҳбариятининг мамлакатимизга амалга оширган қатор ташрифларида ўз ифодасини топди. 2017-2019 йилларда ДИИҲББ директорлари Михаэль Линк (2017 йил, март) ва Ингибьёрг Гисладоттир (2018 йил, ноябрь ва 2019 йил, декабрь) Тошкентга келган.

Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик тизимли равишда ривожланиб бормоқда. Жорий йил апрель ойида ДИИҲББ директори Маттео Мекаччи Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрди ва уни мамлакатимиз Президенти қабул қилди. Маттео Мекаччи Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий суд, Марказий сайлов комисияси,Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказди.

ЕХҲТ 1999 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сайловларни кузатиш учун ўзининг чекланган таркибдаги миссияларини мунтазам равишда юбориб келган. Жумладан, чекланган таркибдаги миссиялар 1999, 2004, 2009 ва 2014 йиллардаги парламент сайловлари ҳамда 2007 ва 2015 йиллардаги Президент сайловини кузатишда иштирок этган.

Бюро илк бор 2016 йилда Ўзбекистонга 32 мамлакатдан 193 нафар кузатувчидан иборат бўлган тўлиқ таркибдаги миссиясини муддатидан олдин Президент сайловини кузатиш учун юборди. Сўнгра 2019 йилда ўзаро алоқалар тарихида биринчи марта бюро директори Ингибьёрг Гисладоттир парламент сайловларини кузатиш учун 37 мамлакатдан 316 кузатувчидан ташкил топган тўлиқ миссия таркибида Ўзбекистонга келди.

2018 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми доирасида Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, ДИИҲББ ва ЕХҲТ лойиҳаларини мувофиқлаштирувчиси ўртасида миллий қонунчиликни халқаро стандартлар ва энг илғор амалиётларга мувофиқ такомиллаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди. 2020 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ДИИҲББ ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми тасдиқланди.

ЕХҲТ/ДИИҲББнинг сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро стандартларга мувофиқ очиқ ва эркин сайловларни ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялари атрофлича ўрганилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, ДИИҲББ томонидан Сайлов кодекси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ва «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Республика давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ДИИҲББ тадбирларида, жумладан, Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик учрашувларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев таъкидлашича, ЕХҲТ/ДИИҲББ миссиясининг 2019 йилги парламент сайловларини кузатиш бўйича ҳисоботида мамлакат сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 32 та тавсия берилган. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон улардан 18 тасини тўла, 3 тасини қисман қабул қилди, 8 таси эса кўриб чиқиш жараёнида.

- ЕХҲТ/ДИИҲББ раҳбариятининг ташрифи Ўзбекистонда сайлов жараёни мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар, янги сиёсий муҳит шароитида кечаётганини кўрсатади. Бу эса халқаро ҳамжамият эътиборини янада кучайтирмоқда, - дейди Ўзбекистон МСКнинг доимий аъзоси Гулноза Раҳимова. - Бюро алоқалар учун очиқ ҳамда инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, гендер тенглиги, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, энг илғор халқаро амалиётларга асосланган ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш каби соҳаларда узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилишга тайёр. ДИИҲББ директори ташкилотнинг расмий делегацияларига, одатда, ҳукуматлари ЕХҲТ кузатувчилари миссияларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган мамлакатларда раҳбарлик қилишини алоҳида таъкидлаш зарур. Шунга кўра, ЕХҲТ/ДИИҲББ раҳбариятининг кузатувчи сифатида иштирок этиши мамлакатимизда сайлов жараёнининг очиқ ва ошкора, умумэътироф этилган демократик тамойиллар ва энг илғор амалиётларга мос ҳолда ўтказилаётгани, Ўзбекистон зиммасидаги халқаро мажбуриятларни бажараётгани, ушбу йўналишдаги тараққиётнинг тан олинишидан далолат беради.

Делегация таркибига, шунингдек, ДИИҲББ директорининг махсус маслаҳатчиси Якопо Леоне, ДИИҲББ сайлов бўйича департаменти раҳбари Меган МакКейб Фицжеральд ва бюро матбуот котиби Катя Анна Рут Андруш ҳам киритилган.

Бюро миссияси ташрифи доирасида Олий Мажлиж Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, МСК ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ/ДИИҲББ миссияси кузатувчиларини Ўзбекистон Президенти сайловини кузатишга таклиф қилган. Ўзбекистонда сайлов жараёнини кузатишда ташкилотдан жами 300 га яқин кузатувчи, хусусан, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳамда сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатадиган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчи иштирок этади.

/«Дунё» АА/.