ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссари билан учрашув
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 16-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссари Ламберто Занерни қабул қилди.
Суҳбат бошида Л.Занер Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи, хусусан маҳаллий ҳокимият вакиллари билан музокаралар, шунингдек, қирғиз, рус, тожик ва бошқа маданият марказларидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди.
Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашув давомида ЕХҲТ вакили мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги ўзгаришлар, Ўзбекистон Ҳукуматининг минтақа давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.
Ташриф дастурига кўра, ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, маданият марказлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказади.