ЭКСПЕРТЛАР УЧРАШУВИ ЯКУНЛАНДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 25-март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Ҳалил Карзай раҳбарлигида бўлажак Афғонистон бўйича форумда иштирок этадиган давлатлар ва халқаро ташкилотлар юқори мартабали мулозимларининг тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди.
Экспертлар томонидан 27-март куни Ўзбекистон пойтахтида ишлай бошлайдиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг делегация раҳбарлари диққатига киритиладиган якуний Тошкент декларация лойиҳаси кўриб чиқилди ва мувофиқлаштирилди.