"El Mundo Financiero": Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун Марказий Осиёдаги энг жозибадор манзил бўлиб қолмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Испаниянинг "El Mundo Financiero" онлайн нашри "Ўзбекистоннинг "Олтин виза" дастури хорижий инвесторларни рағбатлантириш йўлидаги навбатдаги қадам" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 апрель куни қабул қилинган "Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида "Олтин виза" бериш ҳақида сўз борган, – дейилган мақолада. – Бу масала фармоннинг 26-бандида ўз ифодасини топган".
Ҳужжатга мувофиқ, инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида жорий йил 1 июндан бошлаб хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 250 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
Қайд этилганидек, "Олтин виза" дастури хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳуқуқий кафолатлар бериш, мамлакат сармоявий муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, бу мамлакат очиқлиги, капитални ҳимоя қилиш, барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.
"Таъкидлаш керакки, сўнгги саккиз йилда, халқаро майдондаги зиддиятларга қарамасдан очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юргизиш Ўзбекистоннинг жаҳон аренасидаги ташриф қоғозига айланди. Мамлакат, айниқса, хорижий инвесторлар учун қулай маконга айланди. Ўсиб бораётган иқтисодий салоҳияти билан ушбу йўналишда Ўзбекистон Марказий Осиёда энг жозибадор манзил ҳисобланади, десак хато бўлмайди", – деб ёзган муаллиф.
Албатта, хорижий инвесторларни ишончини қозониш учун уларга зарур шароитлар, имкониятлар ва имтиёзларни тадбиқ этилиши керак. Бундай ёндашув нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунё тажрибасида мавжуд.
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни яратиш бўйича туб ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусий мулк эгалари, шу жумладан инвесторлар ҳуқуқлари кафолатлари янгиланди, улар ҳатто Ўзбекистон Бош қомусида ҳам янада мустаҳкамланди. Шунингдек, ўтган йилларда хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга оид давлатимиз раҳбарининг қатор қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари қабул қилинди", – дейилади нашрда.
Натижа ҳам узоқ куттиргани йўқ. Бугун Ўзбекистоннинг қайси гўшасига борманг, янги инвестициявий лойиҳалар ва қўшма корхоналарга дуч келасиз. Улар юрт равнақи, аҳоли фаровонлигини таъминлашга, янги иш ўринлари яратишга ва ижтимоий объектлар қурилишига хизмат қилаяпти.
"Бир сўз билан айтганда, "Олтин виза" дастури республиканинг меҳнат ресурслари мавжуд ҳудудларида миллий иқтисодиётни техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, давлат объектларини хусусийлаштириш, янги иш ўринларини яратиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган", – дея урғуланган "El Mundo Financiero" мақоласида.