"El Mundo Financiero": Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Испаниянинг оммабоп "El Mundo Financiero" электрон нашрида "Ўзбекистонда гендер сиёсати - инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим мезони" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрда ёзилишича, Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 28 майдаги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси" хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик тамойилини татбиқ этишдаги кенг қамровли ёндашувни назарда тутади. Қолаверса, Стратегия эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари рўёбга чиқиши учун шарт-шароит яратиш ҳамда инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари таъминланиши орқали иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда гендер тенглик тарғиб қилинишини таъминлашга хизмат қилаётганлиги ҳам мақолада алоҳида урғуланган.
"Амалда эса натижалар янада салмоқли. Хусусан, гендер сиёсати сабаб – сўнгги етти йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида гендер тенгликка эришиш борасидаги тизимли ишларни сарҳисоб қилиб, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши биринчи марта 35 фоизга етганини алоҳида қайд этди", – дея таъкидланган материалда.
Шунингдек, мамлакатда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг 25 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Тадбиркор аёллар сафи икки баробарга кўпайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган аёллар сони 205 мингдан ошди. Юз минглаб аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Cоғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида банд бўлган аҳоли ўртасида хотин-қизлар улуши 77 фоизни, иқтисодиёт ва саноат соҳасида 46 фоизни ташкил этмоқда. Олий таълим муассасаларида таълим олаётган қизлар сони 6 баробарга кўпайиб таълим олаётган талабаларнинг ярмидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Испан электрон нашрида маълум қилинганидек, Ўзбекистон гендер тенглиги билан боғлиқ асосий халқаро инсон ҳуқуқлари шартномалари ҳамда конвенцияларини ратификация қилган. Мамлакат 1995 йилда аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияга (CEDAW) қўшилди ва камситишни бартараф этиш ҳамда аёлларнинг тўлиқ ривожланиши ва фаровонлигини таъминлаш мажбуриятини олди. Ўзбекистон шунингдек, гендер тенглигига эришиш учун стратегик мақсадларни белгилаб берувчи Пекин декларацияси ва Ҳаракат платформасини ҳам тасдиқлаган ҳамда тегишли мажбуриятларни самарали бажариб келмоқда, деб хабар қилинган материалда.
"El Mundo Financiero" тарқатган мақолада, шунингдек, "Ўзбекистонда бу борада олиб бораётган тизимли чора-тадбирлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда. Хусусан, Жаҳон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилди", – деб ёзган.