Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Элчи Ярослав Сиро: Чехия Ўзбекистон Президентининг жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб келмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Элчи Ярослав Сиро: Чехия Ўзбекистон Президентининг жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб келмоқда

Тўрт йил давомида Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият олиб борган Ярослав Сиро мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Дипломат ўз Ватанига қайтиб кетиш арафасида «Дунё» АА мухбирига эксклюзив интервью берди.

— Мен Ўзбекистонга 2016 йил сентябрь ойида мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар бошланаётган пайтда келган эдим. Ушбу воқеалар ва ўзгаришлар жараёни ичида бўлиш жуда қизиқ эди.

Чехия доимо Президент Шавкат Мирзиёевнинг жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ушбу ўзгаришлар Чехия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар очди. Бу биринчи галда савдо-иқтисодий соҳага тегишлидир. Хусусан, ўзаро савдо ҳажми бугун 100 миллион доллардан ошди. Аммо ҳар икки томонда буни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Афсуски, бу йил пандемия фаол ҳамкорлик режаларимизга салбий таъсир ўтказди. Биз видеоконференцалоқа орқали Бош вазир ўринбосари ва парламент палаталари спикерлари ўринбосарлари билан келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик. Пандемия тез орада тугаб, кундалик самарали ҳамкорликка яна қайтамиз, деб умид қиламан.

Чехия саноат соҳасида ривожланган мамлакат. 2012-2013 йиллар Чехиянинг Pragoimex a.s. Тошкент транспорт компанияси учун қиймати 18 миллион долларлик 20 та Vario LF Plus трамвайини экспорт қилди. 2014 йил Тошкентда трамвай эксплуатацияси тўхтатилгач, улар Самарқандга кўчирилди. Ҳозир шаҳарда жамоат транспортини хизматини янада яхшилаш учун 42 та замонавийлаштирилган трамвай ва бошқа зарур тизимларни тақдим этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу компания Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқаришнинг бир қисмини жойлаштириш бўйича лойиҳада иштирок этишни режалаштирмоқда. «SKLOSTROJ a.s» компанияси Сирдарё вилоятида қиймати 20 миллион долларлик шиша идишлар ишлаб чиқарадиган завод қурди ва ҳозир унинг иккинчи линиясини барпо этмоқда.

«WABAG Brno s.r.o.» компанияси эса Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи учун саноат чиқинди сувларини тозалаш иншоотини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бугунги кунда лойиҳа 80 фоизга бажарилган. Электр тизимларини йиғиш ва чиқинди сувларни тозалаш технологиясини тўлиқ автоматлаштирадиган ускуналарни ўрнатиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган ой Тошкентда «Škoda» брендининг биринчи дилерлик марказининг очилишида иштирок этиш имкониятига эга бўлдим. Чехияда ишлаб чиқарилган автомобиллар йил охирига қадар Ўзбекистон бозорига кириб келиши кутилмоқда. 2022 йилдан бошлаб эса Германиянинг «Volkswagen» концерни томонидан Жиззахда бунёд этилаётган заводда ушбу автомобиллар йиғила бошланади.

Фармацевтика саноатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишни истайман. Чех компаниялари Ўзбекистонга мунтазам тарзда дори-дармон етказиб келмоқда. Биз ушбу йўналишда мамлакатингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз.

Ҳозирги кунда Чехияда пандемия билан вазият жуда оғир кечмоқда. Коронавируснинг иккинчи тўлқини мамлакатга раҳна солмоқда. Чехияда ҳар куни 15 минг киши COVID-19 билан касалланмоқда. Бугун вазият бироз яхшиланганини эшитиб қувондим.

Шу нуқтаи назардан, мен Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда пандемия билан курашиш бўйича самарали чора-тадбирлар кўраётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман.

Ўзбекистон Президенти томонидан ШҲТ саммитида инсонлар саломатлиги учун янги таҳдидларга қарши биргаликда курашишни кенгайтириш жуда муҳим экани тўғрисидаги таклифи менда катта таассурот қолдирди. Эпидемия таҳдидларига қарши кураш бўйича кенг қамровли қўшма чора-тадбирлар режасини амалга ошириш зарурлиги тўғри айтилди, чунки битта мамлакатнинг ўзи бунга қарши кураша олмайди.

Мен Ўзбекистонга тараққиёт тилайман, 2016 йилда бошланган ислоҳотлар муваффақиятли давом этсин. Пандемия тез орада тугашига, дўст ўзбек халқи жамият ва иқтисодиёт фаровонлигини таъминлашда янги марраларга эришишига ишонаман.

Суҳбатни Замира Азизхонова ёзиб олди,

«Дунё» АА.