Элдор Туляков: Тошкент конференцияси нафакат Афгонистонда тинчликни таъминлаш, балки унинг иктисодиётини ривожлантириш нуктаи назаридан хам катта ахамиятга эга
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» халқаро конференцияси иштирокчиси, Тараққиёт стратегияси марказининг ижрочи директори Элдор Туляков ушбу халқаро тадбирдан орттирган таассуротларини ўртоқлашар экан
Афғонистон масаласи глобал аҳамиятга эга бўлган мавзу ҳисобланади. Шу сабабли ҳам Ўзбекистоннинг амалдаги тараққиёт стратегиясида Афғонистонни ривожлантиришга қаратилган очиқ прагматик сиёсат олиб борилади ва мамлакатимиз ташқи сиёсатидаги асосий йўналишлардан бири саналади.
Ўзбекистон Президенти Афғонистонда тинчлик таъминланиши юзасидан нафақат Ўзбекистонда бўлаётган тадбирларда, балки халқаро минбарлардан туриб ҳам Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратиб келаётгани баробарида қатор ташаббусларни ҳам илгари сурмоқда. Шунингдек, Афғонистонда урушдан жабр кўрган одамларга ёрдам кўрсатиб, ўзининг амалий таклифларини ҳам ўртага ташламоқда.
Бундан ташқари, мамлакатимиз Афғонистонда иккита муҳим лойиҳани амалга ошираётир. Биринчиси энергетика соҳасидаги лойиҳа бўлиб, қўшни мамлакатга энергиянинг 50 фоизи Ўзбекистондан етказиб бериллади. Иккинчиси аср лойиҳаси, яъни Афғонистон орқали темир йўлнинг бунёд этилишидир. Бу нафақат Афғонистонда тинчликни таъминлаш, балки унинг иқтисодиётини ривожлантириш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга.
Жанубий ва Марказий Осиёни боғловчи энг қисқа йўл Афғонистон орқали ўтади. Мазкур йўл Афғонистонга, хусусан, Ўзбекистонга товар олиб келиш жараёни 3-5 кунни ташкил қилишини таъминлайди. Бу эса ўз-ўзидан товар таннархнинг пасайишига хизмат қилади.
Бугун Афғонистон томони мазкур конференциянинг Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилгани учун алоҳида мамнуният билдирди. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ўзбекистонга миннатдорлик изҳор этар экан, шу чоққача ташкил этилган конференциялар Афғонистонда урушни тўхтатишга қаратилгани, Ўзбекистон томонидан уюштирилган ушбу тадбир эса Афғонистонни ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий ривожлантиришга қаратилганлиги билан катта эътиборга сазовор эканлигини алоҳида таъкидлади.
«Дунё» АА