Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«Энг тўғри йўл – билим йўли, адолат йўлидир». Раҳбар ва ректорлар ваъда беришди

2019 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2019 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari
hamma resurslarni ko'rsatish
«Энг тўғри йўл – билим йўли, адолат йўлидир». Раҳбар ва ректорлар ваъда беришди

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ўзбекистон халқига мурожаат қилди. Ушбу мурожаатда Олий таълим соҳаси вакиллари пора олмасликка қасамёд қилишган.

«Бундан бир аср муқаддам она юртимиз Туркистон ўлкаси тақдири зиёлиларимизнинг ҳаёт-мамот масаласига айланган пайтда буюк маърифатпарвар олим Абдурауф Фитрат «Ҳар бир мамлакатнинг толеси ва тараққиёти ёшларга қандай таълим ва тарбия берилишига ҳар томонлама боғлиқдир», деган эзгу шиорни ўртага ташлаган эди.

Ўтган оғир ва машаққатли йиллар буюк келажакни ҳар томонлама етук ва юксак малакага эга мутахассис кадрлар тайёрламасдан қуриш мумкин эмаслигини тасдиқлади.

Шу боис, мамлакатимизда соғлом ва ҳар қандай иллатлардан холи бўлган таълим-тарбия муҳитини шакллантириш бугун ҳар биримизнинг муҳим ва устувор вазифамиз бўлмоғи лозим» , — дейилади мурожаатда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ходиев 17 июль куни бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаб, қуйидаги фикрларни билдирди:

«Барча ректорларни олий таълим муассасаларида коррупция балосига қарши курашишда жамоат ташкилотлари ҳамда ота-оналар билан фаол ҳамкорлик қилишга, ҳамжиҳатлик билан курашишга чорлаб қоламан».

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримовнинг таъкидлашича, абитуриент ва ота-оналарда тест ўтказиш жараёнида ноқонуний ишлар, қонунбузилишлар бўлиши мумкинлигига шубҳа қолмаслиги керак.

«Бунинг учун жуда катта чора-тадбирлар кўриляпти. Аввалги жараёнларда назарда тутилмаган ишлар қилиняптики, бу, албатта, шаффофлик ва адолатни ўрнатади, абитуриентлар соғлом рақобат асосида ОТМга кириш имконият тўлиқ таъминлайди», — дея қўшимча қилган у.

«Коррупциясиз таълим тизими — ҳар бир давлатнинг эртанги куни. Халқимиз бежиз қуш уясида кўрганини қилади, демайди. Қачонки, мана шу ёшлар ишонч, адолат ва шаффофлик руҳи билан тарбияланаркан, келгусида ватанпарвар, мана шу Ватанни дейдиган, халқим дейдиган бўлиб улғайишида ушбу омиллар муҳим аҳамиятга эга», — дейди Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов.

«Энг тўғри йўл – билим йўли, адолат йўлидир! Адолат эса ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирликдадир.

Биз, олий таълим тизими раҳбарлари, кўп сонли ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда коррупцияга қарши курашиб, фарзандларимизнинг келажаги ва Ватанимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилишга ваъда берамиз», — дейилади мурожаатда.

UzA