ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва телекоммуникация тармоқларига таъсири муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 7 апрель. /«Дунё» АА/. Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва телекоммуникация тармоқларига ижобий таъсири ва салбий оқибатларини таҳлил қилишга қаратилган онлайн давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига таяниб.
Давра суҳбатида Ўзбекистоннинг нуфузли халқаро иқтисодий ташкилотлар билан мулоқот ва рақобатга тайёргарлиги юзасидан иккита вазирликнинг ахбороти тингланди.
Хусусан, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг миллий телекоммуникация ва интернет хизматлари нархларига ҳамда телекоммуникация бозори рақобатбардошлигига таъсири, соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентлар билан ишлаш амалиёти, ахборот хавфсизлиги бўйича кўрилиши лозим бўлган муҳим тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида вазир ўринбосари Азимжон Назаров Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда инновацион ва илмий техник фаолиятлар истиқболига оид йўналишлар таҳлилини келтирди.
Онлайн мулоқот давомида депутатларнинг мавзуга доир қатор саволларига жавоб қайтарилди. Муҳокама қилинган масалалар бўйича қўмитанинг тегишли қарор қабул қилинди.