Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЭРОН ЭЛЧИСИ: НАВРЎЗ ДЎСТЛИК ДАРАХТИНИ ЭКИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ПАЛЛА

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЭРОН ЭЛЧИСИ: НАВРЎЗ ДЎСТЛИК ДАРАХТИНИ ЭКИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ПАЛЛА

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Огоразий Дурманий Навруз байрами юзасидан “Жаҳон” ахборот агентлиги учун ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Наврўз - мўътадиллик байрами, муштарак тарихимизнинг энг кўҳна ва барҳаёт анъаналаридан биридир. Бу шундай ийдки, унинг этагига замона ғубори ва унутилиш гарди юқмайди. Унинг паёми - тинчлик, ҳамжиҳатлик, ҳамдиллик бўлиб, дўстлик дарахтини экиш учун энг яхши палла. Наврўз табиат билан уйғунлик ва меҳру шафқат рамзидир. Наврўз удуми башарият тарихи саҳнидаги буюк тамаддундан қолган ёдгорлик, маданиятлар мулоқоти маскани, мўътадилликни қадрлайдиган халқлар урф-одатидир. Наврўз шундай қадриятки, бугунги кунда мамлакатларимиз унга ва ундан келиб чиқувчи бой маданиятга муҳтожлар.

Наврўз расму удумларининг илдизлари тарихий жиҳатдан узоқ мозий қаърига бориб тақалгани ҳолда бир неча минг йиллик ўтмишга эга. У минтақа халқларининг афкор оммасидан мустаҳкам ўрин олиб, урф-одатларига айланган. Аждодларимиз ушбу байрамни табиат уйғониши ва гуллаб-яшнаши, баҳорги тенгкунлик рамзи сифатида шоду ҳуррамлик билан нишонлашган.

Наврўз удумлари минтақа халқлари, жумладан, Ўзбекистон аҳолиси онги ва вужудига чунонам сингиб кетганки, бахтимизга, замон талотўплари ва сиёсий пасту баландликлари унга боғлиқ анъаналарни одамлар хотирасидан ўчириб ташлай олмаган. Шунинг учун, Ўзбекистон халқи ўз ҳукумати кўмаги билан мустақиллик йилларида ушбу ажойиб, кўҳна ва қимматли Наврўзи олам каби унутилаёзган байрамларни қайтадан тиклашга, у билан боғлиқ байрам маросимларини бойитишга, уларга расмий тус беришга интилмоқда.

Наврўз тантаналари минтақа мамлакатларининг мунггарак анъаналаридан бири бўлиб, ўндан ортиқ давлат томонидан зўр шодиёналар билан ўтказилмоқда. Наврўз кунлари Ўзбекистонда кўча-кўй, майдонлару гузарларнинг супуриб-сидириб, саранжом- саришта қилинишини, умумий ҳашарлар уюштирилиши, уй кўтарилиб, озода ҳовлилар ва маҳаллаларда қозонлар осилиб, байрамона кийинган қарию ёш халқ қўшиқларини айтиб, янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар, жумладан, сумалак пиширишни, парклар ва катта хиёбонларда оммавий халқ сайиллари, томошалар ўтказилишини кўрган ҳар қандай эронлик, улар қатори биз дипломатлар ҳам, ўзимизни ғурбатда юрган мусофир эмас, Эронда юрган бахтиёр инсондек ҳис қиламиз. Чунки айни шу урф-одатлар, удумлар бизнинг юртимизда ҳам бор. Наврўзи олам кунлари меҳмоннавоз халқингиз билан биргаликда баҳорий завқ-шавқ билан уни нишонлаш бизнинг қувончимизга кувонч қўшади.

Наврўз байрами билан Ўзбекистоннинг азиз халқини чин қалбимдан табриклайман. Эронда Наврўз шамсий-қуёш тақвими бўйича янги йил кириб келишини кўрсатишини инобатга олиб, янги йилда, яъни шамсий 1397 йилда, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига энг эзгу тилакларимни билдириб қоламан.

“Жаҳон” АА