ЕТТБ Ўзбекистонда ирригация секторининг институционал тузилмасини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни илгари суришдан манфаатдорлигини билдирди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай ва ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракиносни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув давомида банк вакиллари томонидан Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг самарадорлиги юқори баҳолангани баробарида энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, ирригация ва бошқа соҳалардаги модернизация жараёнларини молиявий ва техник қўллаб-қувватлашни давом эттириш нияти билдирилди.
ЕТТБ уй-жой коммунал хўжалиги, энергетика ва сув таъминотини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда кенг иштирок этаётгини ҳам мамнуният билан таъкидланди. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар ЕТТБ ушбу соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда 14 та лойиҳа бўйича битимларни имзолади. Бундан ташқари, банкнинг янги инвестиция портфели қиймати 724 миллион доллардан ошадиган 7 лойиҳадан иборат.
Келгуси тадбирларни юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда тайёрлаш ва ўтказиш доирасида ушбу мақсадда ташкил этилган ишчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.
Суҳбат давомида банкнинг «Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 118 та насос станцияларини модернизация қилиш» лойиҳасини молиялаштириш, қиймати 200 миллион доллар бўлган Ўзбекистоннинг ирригация секторининг институционал тузилишини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишга қизиқиши маълум қилинди. Ушбу лойиҳани биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Учрашув якунида томонлар жорий лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва стратегик шерикликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга содиқлигини билдирдилар.
«Дунё» АА