European Geopolitical Forum: Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Европа геосиёсий форуми (European Geopolitical Forum) порталида "Мазмунан янги ва технологик сайловларга старт берилди", сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"26 июль куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ва бир қатор тадбирлари бўлиб ўтди, – дейилади мақолада. – Жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловини Конституция ва қонунларга тўла мувофиқ ҳолда юқори савияда ўтказиш кун тартибининг асосий масаласи бўлди".
Ўзбекистон Конституциясининг 128-моддасига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайлови уларнинг ваколат муддати тугайдиган йил октябрь ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланган, деб таъкидланган мақолада.
Портал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг ваколат муддати 2024 йилда тугашини инобатга олиб, сайловлар жорий йилнинг 27 октябрида ўтказилишини ва сайлов кампанияси 26 июлдан бошланиши ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинганини хабар қилган.
Қайд этилишича, ушбу сайловлар Ўзбекистон Конституциясида белгилаб берилган мутлақо янги ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтказилаётганлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади.
Депутатларнинг 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса, пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.
Барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, уларнинг сайлов жараёнлари иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари тўлиқ рақамлаштирилди. Эндиликда сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракати қисқартирилди.
"Сайловлар Янгиланган Конституция мустаҳкамлаган кучли парламентаризм ва жойларда вакиллик органларининг ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда ўтади. Сайловнинг мамлакат ҳаётидаги алоҳида ўрнини эътиборга олиб, ушбу жараёнда фуқароларни кенг жалб этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан 27 октябрдаги сайлов "Менинг танловим – обод Ватаним" шиори остида ўтказилиши эълон қилинди", – деб ёзилган мақола якунида.