“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” биринчи мукофоти - Ўзбекистон Президентига
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Туркия пойтахтида “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” мукофотининг биринчи лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур мукофот яқинда “EcoAvrasya” Туркия ишбилармонлари жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган.
Ушбу тантанали маросимда Президент Р.Эрдўғоннинг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ялчин Топчи, Туркия илм-фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Озлю, Туркия парламенти аъзолари, хорижий мамлакатлар ҳамда Анқарада аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар. Маросимни “EcoAvrasya” ассоциацияси раиси Хикмет Эрен бошқарди.
Ассоциация раҳбарининг маълум қилишича, “EcoAvrasya” Туркия ишбилармонлари жамоатчилик бирлашмаси 2012 йилдан буён “Турк дунёси олдидаги хизматлари учун” мукофотига танловларни ўтказиб келади. Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган таниқли сиёсатчилар ва иқтисодиёт арбоблари ушбу мукофот билан тақдирланади.
“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” мукофотига танлов эса биринчи маротаба эълон қилинди. Ассоциация ушбу мукофот билан Евроосиё ҳудуди мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган инсонларга ҳамда институтларга ўзининг ҳурмат ва эҳтиромини изҳор этади.
Ассоциация бошқарув кенгаши “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” бош номинациясига турли номзодларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда амалга ошираётган чуқур ва ўсувчан ислоҳотлар, нафақат республикадаги, балки кенг қамровли минтақадаги жадал ўзгаришларга, қитъадаги иқтисодий муносабатларнинг фаоллашувига жиддий омил бўлаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни мазкур мукофот билан тақдирлашга қарор қилди. Х.Эрен Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон билан, шунингдек, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия билан ўзаро муносабатларида мислсиз ўсиш рўй берганини алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги тарихий қадамларини катта кўтаринкилик билан кузатган комиссия аъзолари мазкур биринчи мукофотни Ўзбекистон етакчисига тақдим этишга қарор қилдилар.
Ассоциация раҳбари ушбу қарор бир овоздан қабул қилинганини таъкидлади.
Х.Эрен “EcoAvrasya” Туркия ишбилармонлари жамоатчилик бирлашмаси бошқаруви кенгаши ва унинг барча аъзолари номидан Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини саҳнага таклиф этди ва бутун Евроосиё ҳамжамияти олдидаги мислсиз ва тарихий хизматлари эътирофининг белгиси сифатида давлат раҳбарига тақдим этишни сўраб ушбу мукофотни тантанали равишда топширди.
“Жаҳон” АА