Европа геосиёсий форуми сайти: Янги Ўзбекистонда инсон қадр-қиммати ва манфаатлари эътироф этилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Европа геосиёсий форуми порталида "Янги Ўзбекистонда инсон қадр-қиммати ва манфаатлари олий қадриятдир", сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Инсоният оғир даврни бошидан кечираётган, қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиб, барқарорликка жиддий путур етказаётган бугунги шароитда кўпмиллатли Янги Ўзбекистонда инсон қадр-қиммати, халқ манфаатлари эътироф этилмоқда", – деб ёзган муаллиф.
Мақолада қайд этилишича, барқарор тараққиётга, авваламбор, инсонни қадрлаш, эъзозлаш, аҳолининг бугун фаровон яшаши учун шароит яратиш, аҳолининг эртанги кунга бўлган юксак ишончи ва масъулиятини англаш орқали эришиш мумкин.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча йўналишларда ислоҳотлар амалга оширилди, фуқароларнинг давлат бошқарувида фаол жалб этилаётгани мамлакатнинг келажак тақдири мезонига айланадиган ҳужжатларни қабул қилишда айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда.
"Хусусан, 2023 йилда Ўзбекистон тарихида илк бор халқ хоҳиш-иродаси асосида қабул қилинган халқчил Конституция мамлакатнинг эртанги тақдири ва бахтли келажаги учун пойдевор яратиш дастуридир, – дейилади нашрда. –Ўзбекистонда фуқароларнинг давлат бошқаруви соҳасидаги фаол иштирокининг яна бир далили – давлат дастурлари, қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фуқаролардан таклифларни қабул қилиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш портали ишга туширилди".
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, кейинги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқарувида хотин-қизларнинг улуши 27 фоиздан 35 фоизга ошган, деб таъкидланган мақолада.
Ўзбекистон Жаҳон банки индексига кўра гендер тенглиги соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта давлатдан бири, шунингдек, очиқ гендер маълумотлари индексида етакчи йигирмата давлат қаторидан жой олгани алоҳида аҳамият касб этади.
Аввало, Ўзбекистонда ислоҳотларнинг концептуал асоси яратилди ва унинг тизимли фаолият юритиши учун қатор стратегик қарорлар қабул қилинди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар бир қатламидаги муаммоларнинг асл сабабларини аниқлаш, манзилли ёрдам кўрсатиш, айниқса, камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" тизимлари ҳамда "Маҳаллабай", "Хонадонбай" иш услублари жорий этилди. Шу аснода муаммонинг мавҳум кўрсаткичлари эмас, балки ҳар бир оила ва фуқаронинг, кўмак ва қўллаб-қувватлашга муҳтож аёллар ва ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилиб, ўз вақтида ва самарали ҳал этилмоқда.
"Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон тизимли ислоҳотлар, машаққатли меҳнат ва бунёдкор халқ иродаси билан барқарор тараққиёт сари дадил қадам ташламоқда", – деб ёзилган мақола якунида.