Европа Иттифоқи вакиллари билан қонунчиликни тизимлаштириш масалалари муҳокамаси давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва қонунчиликни тизимлаштириш» мавзусида ташкил этилган вебинар ўз ишини давом эттиряпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Вебинар Европа Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош Дирекциясининг (DEVCO) Техник ёрдам ва ахборот алмашинуви (TAIEX) дастури доирасида ташкил этилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Aдлия вазирлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари вакиллари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти масъул ходимлари иштирок этмоқда.
Испания, Франция Aдлия вазирликлари мутахассислари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари вебинарда ўз маърузалари билан қатнашмоқда.
Тадбирнинг биринчи кунида ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳамда тартибга солиш юкини камайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Юсси Нарви мамлакатимизда ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида сифатли ўзгаришлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
— Вебинарнинг асосий мақсади норма ижодкорлиги соҳаси мутасаддиларининг, аввало Aдлия вазирлиги ходимларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва қонунчиликни тизимлаштириш соҳасидаги салоҳиятини оширишдан иборат, — деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Юсси Нарви. — Бу борада биз ҳамкорликни давом эттиришга ва Ўзбекистонга ҳуқуқий тартибга солишнинг илғор Европа тажрибалари билан танишишда амалий ёрдам беришга тайёрмиз.
Ўзбекистонда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, давлат раҳбарининг тегишли қарорида жами 2,5 мингга яқин эскирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топилиши кўзда тутилган.
Вебинарнинг иккинчи кунида Франция, Испания ва Польша давлатларининг қонунчиликни тизимлаштириш бўйича тажрибаси тўғрисида маърузалар тақдим этилади.
/«Дунё» АА/.