Европадан муносабат: БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясининг қабул қилиниши минтақавий ҳамкорларни бирлаштириш, дунё бўйлаб хабардорликни ошириш орқали унга ечим топиш механизмлари яратишга имкон беради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Европа парламентидаги «ЕИ –Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи бош котиби Ипек Текдемир БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган
Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясига муносабат билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.Орол денгизининг қуриши замонамизнинг энг жиддий экологик муаммолардан биридир, - деди Ипек Текдемир. - Орол денгизи фалокати бутун Марказий Осиё минтақасига бевосита таъсир кўрсатмоқда, аммо унинг оқибатлари дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Бугун минтақада содир бўлаётган воқеалар «яшил» иқтисодиётнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканидан далолат бермоқда.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ. БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясининг қабул қилиниши минтақавий ҳамкорларни бирлаштириш, дунё бўйлаб ушбу муаммо ҳақидаги хабардорликни ошириш орқали унга ечим топиш механизмлари яратишга имкон беради.
Ўзбекистон раҳбарининг БМТга аъзо давлатларнинг ўзаро бирлашиш, тегишли дастурларни жадаллаштириш ва зарур маблағлар билан таъминлаш бўйича даъвати, жумладан, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли «яшил» иқтисодиёт сари муваффақиятли қадам бўлди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ҳам бу масалада катта роль ўйнади. Чунки ундаги муҳим вазифалардан бири Марказий Осиё давлатлари билан сувдан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш этиб белгиланган.
Орол денгизи инқирозига келадиган бўлсак, у билан боғлиқ кўрсаткичлар маълум ва узоқ йиллар давомида бу ҳақда таъкидланиб келинмоқда. Қандай муаммолар бор ва уларни бартараф этиш учун нима қилиш керак, деган саволларга ҳам барча жавоблар мавжуд. Эндиги энг муҳим вазифа мазкур йўналишдаги глобал мобилликка эришиш ва молиявий қўллаб-қувватлашни таъминлашдан иборат. Ўзбекистоннинг шу маънодаги саъй-ҳаракатлари катта эътирофга муносиб.
Мамлакат инқирозга қарши курашда глобал ва минтақавий даражаларда қўллаб-қувватланишга эришишига, ўз дастурлари ва «йўл хариталари»ни амалга ошириш имкониятига эга бўлишига ишонаман.
«Дунё» АА