Фахрийларга байрам совғалари топширилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президентимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Бухоро вилоятида ҳам уруш фахрийларига байрам совғалари топширилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар ва ёшлар Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Олия Аҳмедова, Екатерина Филина, Нина Буторина хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлади. Онахонларга Президентимиз табриги ўқиб эшиттирилди, ҳар бирига 5 миллион сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо соат тақдим этилди. Ҳомий ташкилотларнинг совға-саломлари топширилди.