Фарғона водийсида ЕТТБ иштирокида 118 та насос станцияси модернизация қилинади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда таъкидланишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Директорлар кенгаши томонидан “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасини молиялаштириш учун 18 йил муддатга, шу жумладан, 4 йиллик имтиёзли давр билан 199,96 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 247,51 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан, уни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси 47,55 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан 33,95 миллион АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлиши маълум қилинган.
Лойиҳани амалга оширишда “вақтинча олиб кириш" божхона режимида расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилади.
Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил (2023-2027 йиллар) этиб белгиланган.