Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг етакчи ОАВ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда «Kun.uz», «Gazeta.uz», «Daryo.uz», «Troll.uz» веб-сайтлари ходимлари ҳамда таниқли блогер ва журналистлар қатнашди. Франция томонидан Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Бенедикт Дешамп хоним, континентал Европа ва рус тилида сўзлашувчи бирлашмалар билан алоқа бўйича бўлим вакили Тео Бернини ҳамда коммуникациялар ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида француз томони ўзбек ОАВ вакилларини Париж шаҳрида «Ўзбекистонлик» форуми муваффақиятли ташкил этилгани билан табриклаб, уни юқори баҳолади.
Хусусан, Бенедикт Дешамп ушбу халқаро форум Ўзбекистоннинг чет элда истиқомат қилаётган ва катта муваффақиятларга эришган фуқароларининг мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишига хизмат қилишини таъкидлади.
«Ушбу форумнинг Францияда ўтказилгани бизни қувонтирди, - деди у. -Бу каби лойиҳалар икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларга ижобий таъсир қилади. Форум доирасида Орол фожеаси мавзуси киритилгани жуда оқилона қарор бўлган. Хозирги кунда бутун дунёда кузатилаётган экологик муаммолар билан курашиш долзарб бўлиб қолмоқда. Шу қаторда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу муаммога қаратилаётган эътибор алоҳида тақсинга лойиқ».
Мулоқот чоғида, шунингдек, француз томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, жумладан, конституциявий ислоҳотни эътироф этди.
Учрашув, якунида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик натижаларини ҳамда икки мамлакат туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш бўйича келишиб олдилар.
ПАРИЖ, 26 апрель. /«Дунё» АА/.