Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Франция компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳалари

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Франция компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳалари

Шаҳар ва коммунал хўжалик соҳаларини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Франциянинг «Veolia» компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун: «Veolia» коммунал соҳа ва шаҳар хўжалигида 160 йилдан ортиқ тажрибага эга ресурсларни бошқаришни мақбуллаштириш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг йиллик айланмаси 23 миллиард евродан зиёд, 163 минг нафар ходимга эга. Компания сув ресурслари, чиқинди ва энергия истеъмолини бошқариш соҳасида комплекс ечимларни ишлаб чиқади ва тақдим этади.

2017-2018 йиллар давомида компания вакиллари бир неча бор Ўзбекистон Республикасида бўлиб, Тошкент, Наманган, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги иссиқлик, сув таъминоти ва оқова сувларни тозалаш корхоналарининг фаолиятини ўрганди.

Коммунал хизмат соҳаси корхоналари фаолиятининг жорий ҳолатини батафсил таҳлил қилиш мақсадида жорий йилнинг 5-10 март кунлари «Veolia» компаниялар гуруҳи Марказий ва Шарқий Европа бўйича вице-президенти М.Гендури хоним бошчилигидаги делегация Тошкент ва Наманган шаҳарларида бўлди.

Ўрганишлар якунида компания томонидан Наманган шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш лойиҳаси таклиф этилди. Унда компания Наманган шаҳридаги иссиқлик таъминоти ускуналари ва тармоқларини фойдаланишга қабул қилиши, халқаро техник ва экологик стандартлар даражасида модернизация қилиши; юқори технологик ускуналарни етказиш ҳамда улар билан ишлайдиган хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни йўллаши; Наманган шаҳри иссиқлик таъминоти тизимида истеъмолчиларни, ишлаб чиқарилган ва сотилган энергия ресурсларни ҳисобга олиш бўйича замонавий ахборот тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда, компания Тошкент шаҳри сув таъминоти ва оқова сув тизими ва тармоқларини модернизация қилиш бўйича лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Ўтказилган музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва «Veolia» компанияси ўртасида Наманган ва Тошкент шаҳарларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида тегишли меморандумлар имзоланди.

Ушбу ҳужжатлар компания узоқ муддат (25-30 йил) давомида иссиқлик ва сув таъминоти (канализация) тизимларини модернизация қилиш шарти билан уларни бошқариши ва улардан фойдаланиши, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига қайтариб беришини кўзда тутади.

Меморандумлар шартларига кўра, «Veolia» компанияси тўрт ой давомида ўз маблағлари ҳисобидан юқорида тилга олинган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади. Ҳисоб-китоблар тасдиқланиши билан томонлар лойиҳаларни бошлашни мўлжаллаган.

Лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижа

«Veolia» компанияси томонидан Тошкент шаҳри сув таъминоти (канализация) тизимига ва Наманган шаҳри иссиқлик таъминоти тизимига инновацион технологияларнинг жорий этилиши натижасида иссиқлик энергиясини истеъмолчиларга сотишда вужудга келаётган сув ва иссиқлик энергияси йўқотишлари камаяди, ҳавога чиқазилаётган зарарли моддалар миқдорининг кескин қисқартириш ҳисобидан экологик муҳит яхшиланади; сув (канализация хизматлари) ва иссиқлик билан таъминлашнинг сифат кўрсаткичлари тубдан яхшиланади, шу жумладан, энг кўп истеъмол қилиш даврида сув ва иссиқлик энергияси таъминотининг барқарорлиги, аварияларга қарши тезкор чора кўриш ва уларни бартараф этиш таъминланади.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Наманган шаҳрида иссиқлик таъминоти бўйича лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига 24,5 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади, уни экспорт қилишдан валюта тушуми эса йилига 3,1 миллион долларни ташкил этиш мумкин.

Тошкент шаҳрида сув таъминоти (канализация) бўйича лойиҳани амалга ошириш натижасида 20-30 фоиз (йилига 6,3 миллиард сўмлик) электр энергияси иқтисод қилинади.

Ушбу трансмиллий компаниянинг мамлакатимиз уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларда иштироки коммунал соҳадаги институционал ўзгаришларни бошлаб беради.

Пировардида, лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор мақсадига-аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.

Молия вазирлиги ахборот хизмати