Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Франциядан муносабат: Конституциявий ислохотлар республикада рўй бераётган туб ўзгаришларнинг хукукий асосига айланади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Франциядан муносабат: Конституциявий ислохотлар республикада рўй бераётган туб ўзгаришларнинг хукукий асосига айланади

ПАРИЖ, 18 июль. Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасида «Конституциявий ислоҳотлар - истиқболдаги ўзгаришларнинг асоси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Европарламент, илмий ва академик ҳамжамият, таҳлил марказлари, Франция вазирликлари ва идоралари вакиллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Элчи Сардор Рустамбоев фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, қўшимчалар мамлакат парламентининг роли, давлат органлари, шунингдек, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳалланинг масъулиятини ошириш ва кучайтириш масалаларига ҳам тегишли.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Президентининг яна бир муҳим ташаббуси – мамлакатимиз 40та давлат билан ҳамкорликда ишлаб чиққан Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга оид махсус резолюциянинг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Франциядан Европарламент депутати, Европарламентнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича Халқаро ишлар қўмитаси ва делегацияси аъзоси Тьерри Мариани Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларнинг нечоғли муҳимлигини таъкидлади.

«Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини мунтазам кузатаман, мамлакатингизга бир неча бор бўлганман, - деди у. - Сўнгги 5 йил давомида ҳаётга тадбиқ этилган демократик ислоҳотлар юксак эътирофга лойиқ».

Евродепутат, шунингдек, жамиятни демократлаштириш йўлидаги асосий вазифа ислоҳотларни янада рағбатлантириш, мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантириш учун Конституцияни такомиллаштириш муҳим эканлигини таъкидлади.

Франция халқаро муносабатлар институти (IFRI) вакили Микаел Левистон конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади. Бу демократик ислоҳотлар республиканинг Европа давлатлари билан муносабатларига ижобий таъсир кўрсатади.

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга интилмоқда, - деди IFRI вакили. - Бу мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётгани ва Ўзбекистон ўз маҳсулотларининг халқаро бозорларга кенгроқ чиқишидан манфаатдор эканлиги билан боғлиқ, бу эса ЖСТга аъзо бўлиш имконини беради».

Миллий илмий-тадқиқот маркази эксперти (CNRS) Карим Ифрак янгиланган Конституция Ўзбекистонда мамлакатни узоқ муддатли ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратиши, шунингдек, давлат бошқаруви тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Университетлараро қўмита бош котиби Денис Ришар, ўз навбатида, сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларида сиёсий, хусусан, конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш тенденцияси кузатилаётганини айтиб ўтди.

«Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам институционал ислоҳотларнинг муҳим босқичига қадам қўймоқда, – деди Денис Ришар. - Конституциявий ислоҳот мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясининг ишончли асоси, республикада амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг ҳуқуқий пойдеворига айланади ».

«Дунё» АА