"Geopolitika.no" журнали: Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити икки минтақа ҳаётини ўзгартириш салоҳиятига эга стратегик босқич бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Норвегиянинг "Geopolitika.no" онлайн-журналида "Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг шу йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити якунларига бағишланган мақоласи чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитида қабул қилинган қарорларнинг амалий ижроси муҳим аҳамиятга эга. Улар иш ўринлари яратувчи инвестициялар, салоҳиятни оширувчи таълим алмашинуви, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, инсон қадр-қимматини юксалтирувчи ва имкониятларни кенгайтирувчи ислоҳотларни қамраб олади", – дейилади мақолада.
Нашрда ўқувчилар эътибори Самарқандда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларнинг стратегик аҳамиятига қаратилган.
"Саммит шунчаки дипломатик муваффақият эмас – бу турли соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳар икки минтақа ҳаётини ўзгартириш салоҳиятига эга стратегик босқич бўлди", – деб ёзган муаллиф.