Германия ОАВ: Ўзбекистон хорижий сармоядорлар учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германиянинг иқтисодиёт соҳасини ёритишга ихтисослашган "boerse-express.com" электрон нашрида Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигига доир мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Янги бозорларни ўзлаштириш: Ўзбекистон нима учун импорт мамлакат сифатида жозибадор?" сарлавҳали мақолада жаҳондаги йирик компаниялар ва сармоядорлар учун Ўзбекистон энг қулай ва жозибадор инвестициялар мамлакатига айлангани таъкидланади. "Янги бозорларга киришда мамлакат иқтисодиёти ривожланаётган бўлиши жуда муҳим, шу маънода Ўзбекистон инвестиция киритиш учун жуда мос келади", – дейилган нашрда.
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг сўнгги йилларда мустаҳкам барқарор иқтисодий ўсишга эришганидир. Бунга халқаро шерикликдан ташқари, амалга оширилаётган мақсадли ислоҳотлар ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатда стратегик муҳим соҳаларни модернизация қилиш ва мақсадли сармоя киритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, инфратузилма лойиҳалари, аэропортлар, темир йўллар, транспорт ва автомобиль йўлларини ривожлантириш учун катта инвестиция киритилмоқда, мамлакатнинг халқаро бозорларга чиқишини осонлаштириш мақсадида транспорт йўналишлари оптималлаштириляпти.
Қайд этилишича, тадбиркорлар учун яна бир қулай ва ижобий омил – ёш ва малакали мутахассислар сонининг кўплигидир. Тадбиркорлик лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишнинг тўғри ва ягона йўли етарлича малакали мутахассисларнинг мавжудлигидир. Мамлакатнинг юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари билан бир қаторда, келажакдаги ўсиш прогнозлари ҳам сармоядорларга импорт қилувчи мамлакат сифатида катта имкониятлар тақдим этади.
Таъкидланишича, немис сармоядорларига саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларига инвестиция киритиш манфаатли эканлиги тавсия қилиняпти. Шунингдек, мамлакатнинг жуғрофий қулай жойлашуви яна бир катта устунликлардан бири сифатида эътироф этилган. "Ўзбекистонга салоҳиятли мижозларга бой йирик бозор, Марказий Осиёнинг дарвозаси сифатида қараш мумкин", – деб ёзилган нашрда.
Ўқувчилар эътибори, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон икки томонлама савдо алоқаларига қаратилган. "Ўтган йили Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида муҳим хомашё соҳасида барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари ўз маҳсулотларини мамлакатимизда сотиш истагида бўлган Европа компанияларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, немис компанияларидан ташқари, Швейцария компаниялари ҳам яқин ҳамкорликдан манфаат кўрмоқда", – деб ёзилган мақола якунида.