Германия оммавий ахборот воситалари диққат марказида Марказий Осиёда сув ҳамкорлиги
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германиянинг «Аkzente» журналида «N-Ost» ахборот агентлиги мухбири, Марказий Осиё бўйича эксперт Эдда Шлагернинг минтақада сувдан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.
«Аkzente» журнали бир неча юқори журналистик мукофотлар билан тақдирланган. Жумладан, нашр 2018 йилда «Энг яхши маркетинг таркиб» учун кумуш мукофотини қўлга киритган.
Мақола муаллифига кўра, сув Марказий Осиёдаги энг қиммат «товар» бўлиб, иқлим ўзгариши шароитида минтақада барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Унинг фикрича, минтақада сув тенглик ва адолатли тарзда тақсимланмоқда.
«Федерал ташқи ишлар вазирлиги номидан 2009 йилдан 2020 йилгача GIZ Марказий Осиёда трансчегаравий сувларни бошқариш дастурини амалга оширди, - деб қайд этади муаллиф. - ЕИ Ўзбекистонга 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда молиялаштиришни тақдим этди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга табиий сув ресурсларини бошқаришни яхшироқ мувофиқлаштиришда кўмак кўрсатилди».
Нашрда қайд этилишича, 2020 йилда Федерал ташқи ишлар вазирлиги томонидан Берлинда илгари сурилган «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси трансчегаравий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради. Сув ресурсларини бошқариш асосида иқлим, атроф-муҳит ва хавфсизлик масалалари бўйича дипломатик мулоқот йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад - минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини яхшилаш ҳамда иқлим ўзгариши шароитида илм-фан ва фуқаролик жамияти билан алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.
«Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида Федерал ташқи ишлар вазирлиги 2020 йил бошида Марказий Осиё давлатларини бирлаштирди, - деб ёзади немис эксперти. - Берлинда ўтказилган таъсис конференцияси иқлим ва хавфсизлик масалалари бўйича трансчегаравий сиёсий мулоқотга туртки бўлиб хизмат қилди. Бундан ташқари, минтақа илм-фан ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, Германия тармоқлараро ўзаро ҳамкорликда иштирок этмоқда. Ташаббус Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясига тўла мос келади. Ушбу соҳадаги ҳамкорликка пойдевор ўн йил аввал қўйилган. «Берлин жараёни» - Марказий Осиёнинг сув ташаббуси деб номланган. GIZ турли мамлакатларда дастурнинг асосий қисмларини амалга оширди. Энди у келажак муаммоларини ҳал қилиш учун илмий билимларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлайди»
Сувни муҳофаза қилиш ва дарёлардан фойдаланиш маъмуриятлари GIZ учун Ўзбекистондаги муҳим ҳамкорлар ҳисобланади. «Биз «Яшил Марказий Осиё» дастури доирасида улар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий режани ишлаб чиқиш ниятидамиз, - дейди GIZнинг Ўзбекистондаги дастури раҳбари Кэролайн Милоу. - Бу иқлим таҳлиллари ва бошқа экологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли сувдан фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради».
/«Дунё» АА/.