Германиядан муносабат: Ўзбекистон етакчисининг минтақа ривожидаги хизматлари эътирофга лойиқ
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Германиянинг Ҳессен федерал ўлкаси давлат канцеляриясининг Европа масалалари ва халқаро ҳамкорлик департаменти собиқ раҳбари Михаэль Борхманн "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг "Марказий Осиё янги давр остонасида" номли мақоласи ҳақида фикр билдирди
– 2017 йилга қадар минтақа давлатлари раҳбарларининг биргаликдаги учрашувлари бўлмаган. Гарчи Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви 2018 йилда Қозоғистонда ўтказилган бўлса-да, бу таклиф ва ғоянинг ташаббускори Президент Мирзиёев саналади. Ўзбекистон етакчиси БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди.
Ўтган йиллар давомида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора кучайди ва янада самарали тус олди. Учрашувларда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш учун муайян тузилмалар яратилди. Қарорлар эса мазмунан бойитиб борилди ва барча соҳаларни – савдо, таълим, спортдан тортиб хавфсизлик масалаларигача қамраб олди.
2024 йилда Остона саммитида қабул қилинган кенг қамровли уч йиллик режа ҳамда "Марказий Осиё – 2040" минтақавий кооперацияни ривожлантириш концепциясини алоҳида қайд этиш зарур. Шунингдек, Ўтган йилги саммитда Президент Мирзиёев минтақа Марказий Осиё давлат раҳбарлари фахрий нишони билан тақдирланган эди. Албатта, бу қарор Ўзбекистон Раҳбарининг минтақа саммити ривожланишидаги хизматлари эътирофидир.
Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ишончга асосланган ҳамкорлик йўлини янада чуқурлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Халқаро вазиятнинг кескинлашуви, иқлим муаммолари, энергия хавфсизлиги эҳтиёжи, иқтисодий зиддиятларнинг ортиб бориши каби мураккаб шароитларда бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Буларнинг барчаси жипслашиб бораётган Марказий Осиё учун зарурдир.
Президент Мирзиёев таъкидлаганидек, бу ҳамкорлик стратегик эҳтиёжга айланган. Минтақа давлатларининг узвий ҳамкорлиги Марказий Осиёнинг барқарор ўсиши ва доимий хавфсизлиги учун, янги давр бўсағасида, муҳим таянч бўлиб хизмат қилмоқда. Ишонч, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат сиёсатини янги босқичга кўтариш зарур.
Ўзбекистон етакчиси мақолада минтақа давлатларининг бирдамликлари натижасида ҳақиқий ютуқларга эришилган кўплаб йўналишларни санаб ўтган. Узоқ йиллар ечилмай келган, аммо эндиликда ҳал этилган чегара масалалар, сув ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик қайд этилган.
Шунингдек, материалда минтақавий барқарорлик учун муҳим бўлган Афғонистон масаласини ҳам эътибордан четда қолдирилмаган. Трансафғон темир йўлининг қурилиши мамлакатнинг иқтисодий тикланиши учун муҳим рол ўйнаши алоҳида таъкидланади.
Мухтасар айтганда, Президент Шавкат Мирзиёев ўз фикрларида тобора жипслашиб бораётган Марказий Осиё давлатлари ютуқларини айтиш билан бир қаторда, минтақани умумий Марказий Осиё маконида тинчлик, фаровонлик ва барча халқлар тараққиёти ҳукм сурадиган бир ҳудудни барпо этиш йўлида қатъият билан давом этиш чақириғини илгари сурган.