Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Глобал иқлим ўзгаришлари Бухоро вилояти экотизимига қандай таъсир кўрсатмоқда?

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Глобал иқлим ўзгаришлари Бухоро вилояти экотизимига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Хавфли кимёвий моддалар таъсирида ер, сув ва атмосферанинг ифлосланиш ҳолатларини қисқартириш ҳамда экологик жиҳатдан хавфли объектларнинг трансчегаравий таъсирини камайтириш бўйича ҳуқуқий таъсир чоралари кучайтирилади;

озонни емирувчи моддаларни озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштириш чоралари кўрилади;
мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газлар чиқарилиши ҳамда чанг миқдорини 1,5 баробар камайтиришга эришилади.
Ўзбекистон Экологик партиясиданЎзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастуридан

Дунё миқёсида иқлим ўзгаришининг турли оқибатлари Ўзбекистон об-ҳавоси, табиатига ҳам кескин таъсирини кўрсатмоқда. Aйниқса, бир авлод кўз олдида Орол денгизининг қуриб, атрофида 5 миллион гектар майдонда қум-туз саҳроcи пайдо бўлиши воҳада иқтисодий, ижтимоий, мураккаб экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Бундай мураккаб жараёнлар Бухоро вилояти иқлимига ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда. Вилоят ҳудудининг 70 фоизи Қизилқум чўлларига тўғри келгани сабабли Орол тубидан кўтарилаётган чанг ва тузлар ҳеч қандай тўсиқсиз, тўғридан-тўғри вилоят яйловларига, қишлоқ хўжалиги экин майдонларига, аҳоли масканларига, очиқ сув ҳавзаларига келиб тушаётгани бугунги кундаги аччиқ ҳақиқатдир. Ҳозир Бухоро замини тупроғидаги тузнинг ўртача бир йиллик миқдори 1 гектар майдонда 200-700 килограммни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, Қизилқум саҳроси орқали бошқа узоқ-яқин ҳудудлардан кириб келаётган иссиқ гармсел шамоллар ёз жазирамаси муддати 10-20 кунгача узайишига сабаб бўлмоқда.
Глобал иқлим ўзгаришлари муаммоси аксарият мамлакатларда тупроқ емирилиб, унумдор ерлар қисқариб бориши, чўлланиш, сув танқислиги, қурғоқчилик, тоза ичимлик сув етишмовчилиги каби омилларда кўриняпти. Оролбўйидаги экологик фалокат туфайли бу таҳдидлар бизнинг мамлакатимиз учун янада катта хавф туғдирмоқда.
Халқаро тажрибанинг кўрсатишича, чўл-яйлов ерлар ҳар бир мамлакатнинг катта табиий бойлигидир. Айниқса, табиий ҳудудлар тобора камайиб бораётган ҳозирги шароитда бундай ерларни ҳимоя қилиш ва асраб қолиш масаласи Ўзбекистон шароитида ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Бундай ноёб табиий ресурслар қайта тикланмаслиги сабабли ҳам улардан самарали фойдаланишга қаратилган стратегик дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилиши зарур.
Яйлов ерлар таназзулининг олдини олиш ва камайтириш, улар чўлланишига қарши тизимли равишда аниқ чораларни амалга ошириш, иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмларини ишга тушириш талаб қилинади. Мисол учун, Бухоро вилояти миқёсида оладиган бўлсак, ҳар бир туман даражасида қисқа ва узоқ муддатли дастурий режа асосида қоракўлчилик, чорвачилик фермер хўжаликлари ва яйлов ерларни аҳолига бириктириш, уларнинг яйловдан фойдаланишдаги вазифалари ва жавобгарлигини белгилаш керак. Ана шунда бундай ерларни озуқа ўсимликлари билан бойитиш ва яйлов ҳосилдорлигини ошириш учун аниқ масъулларни бириктириш имконияти пайдо бўлади. Чорва молларни тегишли ҳудудларда тизимли ва аниқ режа асосида боқиш йўлга қўйилади, ҳар бир чўл ҳудудининг табиий-иқтисодий салоҳияти, ҳосилдорлиги ошиб боради. Бу жараённи янада самарали йўлга қўйиш ҳамда илмий-амалий тажрибаларга асосланган дастурларни ишлаб чиқиш соҳага тааллуқли олимлар, тажрибали мутахассисларни жалб этишни тақозо қилади.
Бухоро вилоятида саксовул, черкез, юлғун, қандим, шувоқ каби чўл-саҳро ўсимликлари кенг тарқалган бўлиб, улар орасида энг аҳамиятлиси саксовулдир. Саксовул ўсимлиги уруғидан ўсиб ривожланиши учун 5-6 йил вақт керак бўлади. Уруғидан униб чиққан саксовул ўсимлигининг илдизи 5-10 метр ва ундан ортиқ чуқурликдан намга етгунига қадар ер усти қисми 5-10 сантиметр атрофида ўсиб туради. Илдизи намга етгач, ўсиши жадаллашади.
Ўтган давр ичида яйловларда тартибсиз боқилаётган чорва моллар, уларнинг саксовулларни ейиши, туёқлари билан топтаб нобуд қилиши экотизимга жиддий зарар етказмоқда. Ҳолбуки, вояга етган бир туп саксовул ҳар йили бир тоннагача қум, чанг, туз зарраларини ушлаб қолиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, атмосферага сув парлантириши, кислород ажратиб чиқариши ҳисобига иқлимни юмшатади, чўл ҳавоси мўътадиллигини таъминлайди. Баҳор фаслида саксовул атрофларида эфемир ўсимликлар ўсиб, яйлов ҳосилдорлигини оширади. Шу билан бирга, саксовуллар ерни эррозияга учрашидан ҳимоялайди, қум кўчишида табиий иҳота вазифасини ўтайди. Биохилма-хиллик ривожланишига, айниқса, қушлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчи ҳайвонлар учун қулай биотўпни вужудга келтиради. Барча турдаги ҳайвонлар учун озуқа захираси ва муҳофаза қўрғони бўлади.
Экологик партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, шунингдек, иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш масалалари алоҳида ўрин эгаллаган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш ҳамда биз Бухоро вилояти мисолида кўриб чиққан муаммолар ечими борасида қуйидаги аниқ мақсадлар кўзланган:
яйловлар чўлланиши деградациясининг олдини олиш, ўсимлик дунёси, қишлоқ хўжалиги экинларини гармсел шамолларидан муҳофаза қилиш, туз, чанг заррачаларини ушлаб қолиш мақсадида вилоятнинг шимолий минтақасида узунлиги 97 километр, кенглиги 10 километр майдонда “Яшил қалқон” дастури тўлиқ бажарилишини жадаллаштириш;
яйлов ўсимликларини ноқонуний кесиш, нобуд қилишни, саксовул экилган майдонларда 3-4 йил муддатгача чорва моллари боқишни тақиқлашни тизимли режа асосида олиб бориш;
аҳоли ўртасида чўл ўсимликларини ноқонуний кесиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, асраб-авайлашга қаратилган экологик маданиятни шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, тушунтириш ишларини олиб бориш;
яйлов ҳосилдорлигини ошириш, экологик ва иқтисодий муаммолар дастурини ишлаб чиқиш, олимлар салоҳиятидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Бухоронинг Биохилма-хиллиги
Бухоро вилояти ҳудудида яшовчи ҳайвонлардан 37 тури, ўсимликларнинг эса 24 тури муҳофазага олиниб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган ҳудудлар 2,3 миллион гектарни, мамлакатимиз умумий ер майдонининг 5,2 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастурида юртимиздаги муҳофаза этиладиган майдонларни 12 фоизга етказиш белгиланган.
Бухоро вилоятида муҳофаза этиладиган майдонлар 114,3 минг гектар бўлиб, 1,2 фоизни ташкил қилади. Бундай ҳудудларни вилоятнинг умумий ер майдонига нисбатан 5 фоизгача кенгайтириш мақсад қилинган.
Вилоятда 100-500 ёшдан ошган 150 тупдан ортиқ тут, чинор, эман каби дарахтлар муҳофазага олинган. Бухоро шаҳри ва Ғиждувон туманида 620-650 ёшли тут (балхи) дарахтлари ҳозир ҳам мева бермоқда.
Олимлар томонидан Бухоро вилоятининг иқлим шароити ҳамда тупроғининг мелиоратив ҳолатига мос бўлган, асосан, кўктерак, жийда, тол, катальпа, чиннигужум, балхи тут каби дарахт ниҳолларини экиш тавсия қилинган.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, Бухоро вилояти ҳудудида 458 минг тупдан ортиқ дарахт ҳисобга олинган.

Шамедин ПАРДАЕВ,
Бухоро давлат университети экология кафедраси доцент

Шуҳрат МУРОДОВ,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессори:
— Бугунги иқлим ўзгариши шароитлари ва антропоген таъсирлар натижасида вилоятимиз ҳудудида ҳам яшилликнинг камайиши, атмосфера, ер ва сув ресурсларининг ифлосланиши кузатилмоқда.
Айниқса, вилоятимизда ичимлик сув танқислиги келиб чиқиши мумкинлиги ҳам бугун экологик муаммолар ҳақида жиддийроқ ўйлайдиган вақт етганини кўрсатмоқда. Номзоднинг дастурий вазифаларини амалга ошириш натижасида аҳолининг ичимлик сув таъминотини 90 фоизга етказиш назарда тутилган.
Шунинг учун мен Нарзулло Обломуродовга овоз беришга чақираман.
Фарҳод НАБИЕВ,
Самарқанд давлат университети профессори:
— Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида Ўзбекис тоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси каби истиқболли давлат дастурлари изчил жорий этилишини қўллаб-қувватлаш, бу мақсадларда эса илм-фанни ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда экологик модернизациялашни амалга ошириш, энг замонавий экологик тоза технологиялар жорий этилишини таъминлаш талаб этилиши алоҳида белгилаб ўтилган.
Бугун табиатимизда яшилликнинг камайиши, ер ости сувлари пасайиб кетиши оқибатида ўлкамиз иқлимида кескин ўзгаришлар содир бўлмоқда. Айниқса, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва ичимлик сув танқислиги келиб чиқиши мумкинлиги ҳам бизга аллақачон экологик муаммоларни жиддийроқ ўйлайдиган вақт етгани ҳақида эслатиб турибди.
Шуларни назарда тутиб, мен Нарзулло Обломуродовга овоз бериш тарафдориман.

Емирилиб бораётган осмон ёки озон қатламини нега ҳимоялашимиз шарт?
Озон қатламининг емирилиб бориши дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг долзарб экологик муаммолардан биридир. Юзага келган мазкур экологик вазиятнинг атроф-муҳитга ҳамда инсониятга салбий таъсири катта.
Бугун фан ва техника мислсиз ривожланмоқда. Аммо она табиат борган сари абгор аҳволга тушаётир. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ичимлик сув танқислиги, яшил ҳудудларнинг кундан-кун камайиб бораётгани, табиатдаги биохилма-хилликка, атроф-муҳитга жиддий зиён етиши... Бундай муаммоларнинг, афсуски, адоғи кўринмаяпти. Бу каби салбий муносабатлар атмосферанинг ҳимоя қобиғи — озон қатлами емирилиши ва унда туйнуклар юзага келишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам БМТ Бош Ассамблеяси 16 сентябрни Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни деб белгилади.
Озон қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан ер юзидаги бутун тирикликни ҳимоялаб туради. Агар бу қатлам бўлмаса, қуёшдан келаётган ҳамма нурлар тўғридан-тўғри тушса, ер юзида ҳаёт аллақачон тугаган бўлар эди. Озон қатлами — атмосферанинг табиий ҳимояси. Аммо бу қатлам ҳам инсон омили туфайли емирилмоқда, туйнуклар ҳосил бўлмоқда.
Озон қатламининг мавжудлиги ва ўз вазифасини мукаммал бажара олиши ердаги ҳаётнинг давом этишида ўта муҳим роль ўйнайди. Унинг шиддат билан юпқалашиб бориши инсоният учун хавф солаётган фожиалар — сув танқислиги, атмосфера ифлосланиши, чўлланишлардан асло кам эмас.
1985 йилда дунёнинг 147 мамлакати иштирокида озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисида Вена конвенцияси қабул қилинган. 1987 йил 16 сентябрда эса озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреаль протоколи имзоланган. Олимларнинг қайд этишича, инсоният озонга зарар етказувчи маҳсулотлардан фойдаланишни буткул тўхтатиш орқали мазкур ҳимоя қатламини тиклашни 11 йилга тезлаштириш мумкин.
Зарарли моддалардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун қаттиқ чекловлар қўйиш ортидан тадқиқотчилар 2045 йилгача озон қатламининг тешиги қайта тикланиши мумкин, деган хулосага келди. 2014 йил сентябрь ойида биринчи маротаба ер куррасининг айрим бурчакларида хатарли даражада камайган озон қатлами яхшиланган ва қайта тикланган. 2000 йилдан бошлаб 2013 йилгача озон қатлами сатҳи дунёнинг турли бурчакларида 4 фоиз ортган.
Атмосферада мавжуд озон миқдори 3 миллиард тонна бўлиб, ҳаво миқдорининг миллиондан уч фоизини ташкил қилади. Ушбу қатламнинг сийраклашиши ва унда туйнук ҳосил бўлишига сабаб вулқонлар отилиши жараёнида таркибида олтингугурт бирикмалари бўлган газлар осмонга кўтарилиши натижасида ҳаводаги бошқа газлар билан аралашиб, озонни емирувчи сульфатлар ҳосил бўлади. Шунингдек, космик ракеталар ҳам озон қатлами емирилишининг асосий сабабчиларидан бири. Ракеталар учирилиши оқибатида самога юзлаб тонна озонни емирувчи кимёвий моддалар тарқалади.
Дунё бўйича энг катта озон туйнуклари жанубий ва шимолий қутбларда қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларга қуёш нурининг ҳеч қандай тўсиқсиз ерга етиб келиши ҳаво ҳарорати кўтарилиши ва асрий музликлар эришига сабаб бўлмоқда.
Озон қатлами ўзида тутиб қоладиган ультрабинафша нурлар меъёрдан кўп бўлса, кўз гавҳари фаолияти бузилиб, хиралашишига олиб келади. Шунингдек, бундай нурлар кўпайиб кетиши натижасида иммунитет пасайиши инсон организмида турли юқумли касалликларга қарши курашиш қобилиятини сусайтириб, касалликка чалинувчанлик ошиб кетади.
Ҳозирги вақтда Вена конвенцияси ва протоколини 196 та давлат ратификация қилган. 2009 йил сўнгига келиб Монреаль протоколи доирасида амалга оширилган муҳим ишлардан бири озонни емирувчи моддаларнинг 98 фоизи истеъмолдан чиқариб юборилиши бўлди. 2010 йилда БМТга аъзо барча давлатлар ёппасига муҳим тарихий ҳужжат саналган Монреаль протоколини тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси 1993 йилдан буён Монреаль протоколи тарафдори саналади ва унинг кузатувчилари қаторидан ўрин олган.
Озон қатлами емирилишининг олдини олиш учун 1995 йилда фреон ишлаб чиқаришни икки баробар қисқартириш, 2000 йилда батамом тўхтатиш кўзда тутилган эди. Аммо бу борадаги ишлар ҳаммаси кўнгилдагидай кетган тақдирда ҳам биринчи ижобий натижа 2050 йилга борибгина кўриниши мумкин. Чунки атмосферага чиқариб юборилган миллионлаб тонна хлорфтор углеродлар тугагунча озон қатламига зарар етказиб улгуради. Атмосферадаги хлор озон парчаланишида ўзига хос катализатор вазифасини ўтайди ва реакцияларга қарамай, унинг миқдори деярли камаймайди. Тугаб битгунича ёки атмосферанинг озон бўлмаган қуйи қатламларига қайтиб тушгунича битта хлор атоми 100 мингта озон молекуласини парчалаб ташлай олади.
Мамлакатимиз бўйича озон қатламини емирувчи 99,5 фоиз моддалар муомаладан чиқарилган ва Монреаль протоколи билан режалаштирилган муддатлардан илгарилашга эришилди. Озонни емирувчи моддалар истеъмолидан босқичма-босқич воз кечишда тараққиётни таъминлаш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан бир қанча қарорлар қабул қилинган.
Маълумотларга кўра, 2000-2007 йилларда Ўзбекистонда ГЭФ, ЮНЕП халқаро ташкилотлари ёрдамида бешта лойиҳа амалга оширилди. Барча ишларнинг самараси ўлароқ, айни пайтда юртимизда озонни емирувчи 99,9 фоиз моддалар олиб ташланди ва глобал экологик фонднинг Ўзбекистондаги лойиҳалари 142 тонна озонни емирувчи моддаларни истеъмолдан чиқаришга кўмак берди.
Айтиб ўтиш керакки, энг кўп озон стратосферада тўпланади. Шу ерда озоннинг пайдо бўлиш ва унинг емирилиш тезлиги тенглашади. Инсон фаолияти билан боғлиқ жараёнларни эътиборга олмасак, одатдаги табиий ҳодисалар натижасида озон концентрацияси деярли ўзгармайди.
Олимларнинг ҳисоб-китобича, агар атмосферадаги озон яна қирқ фоиз камайса, сайёрадаги бутун тирик организмлар ультрабинафша нурларнинг ҳалокатли таъсири олдида ҳимоясиз қолади. Шу сабабли ҳам озон қатламини сақлаш инсониятнинг умумбашарий муаммолари сирасига киритилди ва унинг сақлаб қолиниши дунё мамлакатлари олдида турган энг улкан вазифалардан биридир.

Камол ЖУМАНИЁЗОВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати