Греция Элчиси билан учрашув
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 12-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Греция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Андреас Фриганасни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Греция мулоқотини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда икки томонлама муносабатлардаги янги ижобий ўзгаришлар қайд этилди. Хусусан, сўнгги ярим йил ичида ишбилармон доира вакиллари иштирокида иккита бизнес форуми ўтказилди, Ўзбекистон ва Афина савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўгрисидаги Меморандум имзоланди, ўзаро манфаатли лойиҳалар тайёрланмоқда, шунингдек, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида алоқалар фаоллашди.
Таъкидланганидек, шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турган етакчи Греция компаниялари делегацияларининг кўп сонли учрашувлари ҳамкорликнинг янги жабҳаларини излаш имконини яратади.
Суҳбатда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар, Савдо-иқтисодий ва фан-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлисларини қайта бошлашга ўзаро қизиқиш билдирилди, бу эса ҳамкорликнинг мавжуд улкан салоҳиятни аниқлаш ва ҳаётга тадбиқ этиш имконини яратиши қайд этилди.
Айрим халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш доирасида БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмаларда ўзаро қўллаб қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.