Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Халқаро пресс-клуб иштирокчилари “Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари” мавзусида фикр алмашди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Халқаро пресс-клуб иштирокчилари “Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари” мавзусида фикр алмашди

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланганига бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусида бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов, мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер ва бошқалар иштирок этди.

Сессия учун танланган мавзу жиддий ва ўта муҳим эди. Унинг иштирокчилари инсон ҳуқуқлари соҳасига доир кўплаб масалалар ҳақида анжуман давомида батафсил сўзлаб берди.

Қуйида уларнинг фикрларидан иқтибослар келтирилмоқда.

Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди. Ўзбекистон сайлов жараёнида энг кўп овоз олди. Бунинг аҳамиятини ҳаммамиз ҳам ҳозирча тўлиқ англаганимиз йўқ. Бу Ватанимиз, давлатимиз тарихида бурилиш ясайдиган, сўнгги 4 йилда олиб борилаётган ислоҳотларга янги куч берадиган янги давр бўсағасида эканимизни намоён қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ўта муҳим мақсадга эришди. Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътибори ошди. Халқаро обрў, халқаро имижни ўзгартириш ўз-ўзидан бўлмайди. Бу фундаментал тушунча ҳам дипломатия, ҳам ички сиёсатни ўзгартириш билан боғлиқ. Биз бугун шуни хулоса қилишимиз мумкин-ки, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ребрендинги, янги қиёфаси вужудга келди.

Хелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили:

— Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистон эришган ютуқлар катта эътирофга лойиқ. Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиб сайлангани ўзбек халқи олдида, қолаверса, халқаро ҳамжамият олдида катта масъулият ҳамдир.

Биз Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида ҳамкорликда фаолият олиб боряпмиз. Хусусан, Ногиронлар конвенциясини ратификация қилиш бўйича ишлаяпмиз. Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Ўзбекистон учун муҳим вазифалардан биридир.

Мен Ўзбекистонда ишлаётганимдан фахрланаман ва БМТ барча йўналиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини маълум қиламан.

Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари БМТ Кенгашига сайланиш осон кечмагани, бу борада катта ишлар қилинганини таъкидлади.

— Сўнгги тўрт йил давомида Ўзбекистонга БМТнинг тўртта юқори даражали вакили ташриф буюрди. Жумладан, 2017 йил май ойида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси, 2017 йил сентябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид, 2018 йил Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида қатнашиш учун БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер, 2019 йил октябрь ойида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян келди.

Улар ўз ташрифлари доирасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишди, аввал берилган тавсиялар амалиётга қай даражада тадбиқ этилганини ўрганди. Ўйлайманки, ушбу расмий шахсларнинг хулосалари ИҲТга сайлов жараёнида ўз таъсирини кўрсатди.

Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири:

— Атиги уч йил олдин вазият мутлақо бошқа эди. Инсон ҳуқуқлари йўналишида олдимизда қатор долзарб масала ва вазифалар турган эди. Хусусан, турли халқаро ташкилотлар, халқаро марказлар, етакчи давлатлар вакилларида Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат ва жамият, деган муносабат бор эди.

Президентимиз раҳнамолигида бошланган ислоҳотлар самарасида биз халқаро ташкилотлар билан бундан 20 йил олдинги вақт мобайнида эришиб бўлмаган юксак даражада ишлаш даражасига чиқдик.

Маълумки, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистонга нисбатан энг танқидий муносабатдаги халқаро ташкилот бўлган. Мамлакатимиздаги изчил ислоҳотлар самарасида биз ушбу кенгашга аъзо бўлишга эришдик.

/«Дунё» АА/.