Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Халққа хизмат қилиш олий қадриятга айланмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Халққа хизмат қилиш олий қадриятга айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси

мустақиллигининг 29 йиллигига

Коронавирус пандемияси ташвишлари билан овора бўлиб, халқимизнинг улуғ айёми – мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами тобора яқинлашаётгани хаёлимиздан бироз фаромуш бўлаётир, назаримда. Келинг, байрам арафасида узоққа бормай, сўнгги уч-тўрт йил мобайнида мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларга бир разм солайлик. Улуғ адибимиз Абдулла Қодирий айтганидек, мозийга қараб иш тутмоқ хайрлик, дейдилар.

Қариялар дуоси

Шукрки, ёши тўқсонга кираётган отам ҳаёт. Онам яқинда 86 ёшида қазо қилди. Биз фарзандларнинг бор давлатимиз, куч-қудратимиз манбаи ота-оналаримиздир. Илгари ҳар сафар олис Чироқчига борганимда, отам бир нарсани мендан сўрарди: ўғлим, карточкамдаги пулни нақдлаштириб бер ёки почтанинг “катта”сига айт, менинг пенсиямни нақд пулда берсин. Бу карточкалар бизнинг бозорларда ўтмаса...

Гоҳ почта бўлимининг бошлиғига илтимос қилар, гоҳ банкка сим қоқардим, отамнинг илтимосини бажаролмай мулзам тортган кунларим ҳам бўлган.Ўзимиз ҳам нақд пул зарур бўлиб қолса, нечадир фоиз эвазига қайсидир таниш магазинчига илтимос қилардик. Дўконларда маҳсулотнинг икки хил нархи мавжуд бўларди.

Бу гаплар бугун бироз кулгилироқ туюлаётган бўлиши мумкин. Лекин яқин йилларда реал ҳаёт шундай – буюк давлатни қуришга чоғланган мамлакат учун бу шармандали ҳол эди.

Ўзбекистоннинг янги раҳбари илк қадамларини кексаларнинг дуосини олишдан бошлади, десам ҳеч муболаға эмас. Бугун мамлакатнинг олис қишлоқларида ҳам пенсия ва нафақалар нақд пулда берилаётир. Бу халқ давлатга эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойилнинг биринчи амалий ифодаси эди.

Меҳр меҳрни туғдиради

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда прагматик иш юритаётгани қўшниларга муносабатда яққол намоён бўлмоқда.

Қўшнинг тинч – сен тинч, дейди донишманд халқимиз. Қўшниларимиз орасида нотинчлари ҳам бор. Масалан, Афғонистонда тинчлик ўрнатилмас экан, биз ҳеч қачон оёғимизни узатиб ухлолмаймиз. Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги ҳаракатлари ҳатто Афғонистон давлатининг душманларида ҳам хайрихоҳлик уйғотмоқда.

Ўзбек хонадонида ош ёки бирон тансиқ таом тайёрланса, албатта, бемор ё ногирон, ёлғиз қўшнисига ҳам бир коса чиқарилади. Мен давлатимизнинг Афғонистонга қилаётган хайрия тадбирларини шундай тушунаман.

Қўшниларимиз қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ким? Улар бизнинг оға-иниларимиз. Йиллар давомида олиб борилган совуқчилик сиёсатидан кўпроқ оддий фуқаролар жабр кўрди. Ота боласини йиллар давомида кўролмади, ака-ука, опа-сингил, қариндошлар бир-бировининг дийдорига зор бўлди. Ота-онасининг жанозасида қатнашиш учун узоқ Америкадан учиб келган ўғил-қиз Тошкентдан Тожикистонга ўтолмади.

Аслида бу эллар асрлар оша бирга яшаган. Уларнинг тили, дини, анъаналари, урф-одатлари, келиб чиқиш тарихи, келажаги бир. Этни тирноқдан ажратиб бўлмаганидек, уларни айро тасаввур этиш қийин.

Томчи тошни тешганидек, Ўзбекистон томонидан юритилаётган меҳрга асосланган сиёсат ўз натижаларини бера бошлади. Яккам-дуккам учраб турган бузғунчилик ҳоллари сира халқларимиз ўртасига нифоқ уруғини сеполмайди. Буни халқларимиз яхши билади.

Ғам-ташвиш одамларни бирлаштиради

Юртбошимиз кейинги пайтларда ўтказаётган машваратларида кўп бора таъкидлаётганидек, бу йил мамлакатимиз учун оғир келди. Бухоро ва Сирдарёдаги табиий офатларга бутун дунёни мушкул аҳволга солиб қўйган тождор вирус ташвишлари қўшилиб, Ўзбекистон халқини ҳам қийин синовдан ўтказмоқда.

Дўст оғир кунда билинади, дейилади халқ мақолида. Бухоро вилоятидаги қаттиқ шамол, Сардоба сув омбори тошқинидан кўрилган талофат оқибатларини тугатишда халқимиз кўрсатган жасорат, аҳиллик ва бирликка жаҳон аҳли қойил қолди, десак адашмаймиз. Президентимиз ташаббуси билан мамлакат миқёсида кенг ёйилган саховат ва кўмак тадбирларини ҳар бир юртдошимиз қўллаб-қувватлади. Ўзбек бойлари, тадбиркор аҳли оёққа турди. Ўзбекистоннинг ҳар бир каттаю кичик фуқароси хайрия ишларига қўлидан келганча ҳисса қўшди. Бугун Сирдарёга бир бориб, у ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик, тикланиш ишларини кўрсангиз, агар халқ бирлашса, ҳукуматни қўллаб-қувватласа, қандай катта юмушларни бажариш мумкинлигига гувоҳ бўласиз.Дунё аҳли олдида биз кимлигимизни, қандай катта ишларга қодирлигимизни, халқимиз ҳукумат олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни қай даражада қўллашини яна бир бор намойиш этдик. Беихтиёр, буюк адибимиз Чўлпоннинг “Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир”, деган доно сатрлари ёдимизга тушади.

Шу кунларда эса халқимиз яна бир оғир ташвишни бошидан кечирмоқда. Мамлакатни қора вабодек коронавирус деган бало қамраб олди.Биз бу қаттиқ синовдан халқимиз эсон-омон ўтишига, кучли бўлиб чиқишига ишонамиз.Чунки халқимизни қўллаб-қувватлаб турган Президентимиз, давлатимиз бор. Айниқса, кейинги йилларда аҳолини қўллаб-қувватлаш, унга енгиллик, зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинаётган фармон ва қарорларни кўриб, унинг мазмун- моҳиятини англаб, кўнглинг ўсади. Шу халқ омон бўлсагина, биз олдимизда турган ёруғ ниятларимизга эришамиз.Шу халқ омон бўлсагина, Ўзбекистон деган давлат дунёда ўз ўрнини топади, гуллаб-яшнайди. Биз халқимизнинг фаровон кунларига тўкис-тугал боришни, катта байрамларида, тўйларида эсон-омон кўришишни хоҳлаймиз ва Яратгандан ягона ўтинчимиз шул: ўтмишда кўп азобларни кўрган шу мушфиқ ва камтарин, меҳнаткаш ҳалқимизни ўзинг паноҳингда асрагин, Аллоҳим!

Халқ манфаати – олий аъмолимиз

Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келган биринчи кунларданоқ очиқ-ошкора эълон қилди: бизнинг мақсадимиз халққа хизмат қилишдир. Энди халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилади.

Бугун ошкоралик замони. Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда олиб борилаётган қанча-қанча ижобий ишларга қарамасдан, бизни танқид қилаётган, камчиликларимизни бўрттириб кўрсатаётган чиқишлар ҳам етарли. Майли-да, балки бу ҳам керакдир.Турли фикрлилик, сўз эркинлигига интилаётган эканмиз, бундай қарашларга ҳам чидашимиз керак бўлади.

Келинг, мен сизларга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган яна иккита ижобий ишни айтмоқчиман. Бири, иқтисод тили билан айтганда, конвертация. Конвертация ҳар бир мустақил давлатнинг иқтисодий ҳаётида қандай роль ўйнашини кўпчилик яхши билади. У мустақил давлатнинг белгиларидан биридир. Марказий банкимизнинг дадиллик билан халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда олиб бораётган конвертация сиёсати ўзининг ижобий самараларини бераётир.

Конвертация мавжуд давлат халқаро иқтисодий алоқаларда тенг ҳуқуқли субъект ҳисобланади. Конвертация бор юртга инвесторлар ишонч билдиради, туристлар оқими кўпаяди. Фуқароларимиз учун ҳам бу анчагина енгиллик яратади, пул қадрсизланишининг олдини олади. Бугун мамлакатимизда нақд пул муаммосининг йўқлиги ҳам конвертациянинг бир натижасидир.

"Прописка" – Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш учун доимий рўйхатга қўйиш ўн йиллар мобайнида юртдошларимиз учун катта муаммолар туғдирди. Мен йигирма-ўттиз йиллаб ўзи яшаб турган уйга ўзи ва оиласини, фарзандларини доимий рўйхатга қўйолмай, ҳар олти ойда паспорт столлар олдида сарғайиб навбат кутиб, муаммолар ва ташвишлар гирдобида яшаган неча-неча одамларни биламан.

Бу муаммонинг ҳал қилиниши, ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида инқилобий воқеа бўлди.Шу ўринда бу кўпчиликнинг кўнглидаги иш шахсан Президентимизнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати натижаси эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.У кишининг оддий халқ ҳаётини яхши билиши, бир вақтлари ёшлигида ўзи ҳам мана шу муаммога дуч келгани, ижтимоий тармоқлардаги аҳолининг чиқишлари ва мурожаатларини назардан қочирмагани айни муддао бўлди, дейишимиз мумкин. Бу минглаб ватандошларимизнинг ҳаётида ижобий из қолдириб, улар ўзини шу Ватаннинг тенг ҳуқуқли фуқароси, шу юрт эгаси сифатида ҳис қилиб яшаши, фахрланишига сабаб бўлади. Кейинги авлодлар ҳам ҳукуматнинг бу қарорини ҳали кўп миннатдор бўлиб, тилга олади.

Ҳаётимиз шиддат билан ривожланиб, ўзгариб бормоқда.Одамлар буни ўз ҳаётлари мисолида кўрмоқда, ҳис қилмоқда. Ҳар куни қайсидир ҳамкасбимиз, танишимиз янги уй-жой ё енгил машина олаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.Бу ҳам турмушимиз тобора фаровонлашиб бораётганидан бир нишонадир.

Жадаллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар,ўзгаришлар замирида оддий одамлар манфаати устувор экан, халқимиз бугунги синовли кунлардан ҳам эсон-омон ўтиб, янгидан-янги марраларни забт этаверади. Зеро, халқ ва ҳокимият бирлиги муваффақиятларимиз, ёрқин келажагимизнинг бош омили, негизидир.

UzA