Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Халқ демократик партияси: cайловчилар билан юзма-юз

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Халқ демократик партияси: cайловчилар билан юзма-юз

Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун яқинлашгани сайин сайловолди тадбирлари ҳам авж палласига етмоқда.

Партиялардан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари ҳудудларда аҳоли билан мулоқот қилиб, тарғибот-ташвиқот ишларини тобора кучайтирмоқда. Сайловолди жараёнларида бир жиҳат яққол кўзга ташланмоқда – халқимизнинг сиёсий фаоллиги, маданияти анча юксалган. Яқиндагина мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаган мамлакатимизнинг сайлов тизими, сайлов қонунчилиги қисқа муддатда халқаро андозалар даражасига чиққани барчамизга ғурур бағишлайди. Мана шу туйғу–ўз давлати билан ифтихор этиш туйғуси, аминманки, бугун миллионлаб юртдошларимиз қалбида жўш уриб турибди.
Халқ демократик партиясидан номзод ўз дастурини илгари сурар экан, кучли ижтимоий сиёсат ғоясини давлатнинг фуқаролар олдида бурчи экани нуқтаи назаридан ривожлантирди. Яъни бу давлат ҳамма нарсани муҳтожларга муҳайё қилишини кўзлаб илгари сурилган ғоя эмас, балки ижтимоий мулкий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро устувор ҳуқуқлари амалга ошишида бир хил имкониятга эга бўлиши билан боғлиқ принципиал масаладир.

САЙЛОВОЛДИ ШТАБИДА КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ

Айни пайтда Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ва жойлардаги тузилмаларида иш қизғин. Номзоднинг сайловолди дастурини кенг тарғиб этиш, бунда қонунчиликка тўла-тўкис амал қилиш, ижтимоий муҳитда етилиб келаётган кайфиятни ҳис қилиб сўз айтиш масаланинг бир жиҳати бўлса, электорат билан юзма-юз мулоқотлар, ғалвир сувдан кўтариладиган паллада айтилиши лозим бўлган мулоҳазалар алоҳида йўналиш. Сайловчилар номзоднинг дастури билан танишар экан, унинг ишончли вакилларига дангал саволлар беряпти, аниқ масалалар қўймоқда, айрим ўринларда танқидий фикрлар билдириб, ўтган беш йилликда йўл қўйган камчиликларимизни ҳам айтяпти. Демоқчимизки, одамлар ўзгарган, бугунги сайловчи — ўз ҳуқуқини биладиган, фикрини бемалол айта оладиган инсон. Бу эса сайлов штабидан янада тезкорлик, аниқлик, ҳар бир чиқишларга ўзига хос ёндашувларни тақозо этмоқда.
Шунингдек, жорий сайловда учрашув ва мулоқотлар тўғридан-тўғри ва жонли мулоқот тарзида ёритиб борилмоқда. Воқеликдан реал вақтда бохабар бўлиб бориш, мавжуд ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун жуда кам вақт қолдиради, медиаштабга қўшимча масъулият юклайди. Умуман олганда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайлов штабида ҳамманинг кайфияти кўтаринки, катта иштиёқ билан режа бўйича жараёнга тайёргарлик кўрилмоқда. Зотан, юрт ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқидаги сафдошлар, партиядошлар билан соғлом рақобат муҳитида ишлаш, жамиятга юзланиш ўзига хос завқли, ноёб воқелик.
ҒОЯЛАР КУРАШИ
Сайлов арафасида партияларнинг мафкура бўлимида иш қизғин бўлади. Боиси, сайлов моҳиятан ғоявий кураш, мафкуралар беллашуви ҳамдир. Номзоднинг сайловолди дастури концептуал жиҳатдан ХДПнинг доимий ва қатъий позицияси бўлган ғоялардан озиқланиб, уларга асосланган ҳолда тузилган. Аммо мафкура жабҳасида янги сўз айтиш, айтганда ҳам ҳаммага маъқул қилиб, сайловчининг қалбида турган фикрларни топиб-билиб айтиш — катта маҳорат.
Шу маънода ХДП номзоди томонидан дастур мазмун-моҳиятида, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож, хусусан, камбағал қатламига асосий эътибор берилгани, нафақат ҳуқуқлар, балки уларни амалга оширишда имкониятлар тенглиги масаласи изчил қўйилгани ижобий баҳоланмоқда. Айнан мана шу жиҳат ХДП номзодининг сайловолди чиқишларига ўзига хослик бағишлаб, бошқа номзодлардан яққол ажратиб турибди, десак муболаға бўлмайди.
Танқид? Ҳа, у ҳам бор. Бизнинг ғояларимизни олқишлаб кутиб олишлари баробарида, айрим ўринларда танқидларга ҳам дуч келинди. Лекин бу ҳам жараённинг бир қисми ва биз бунга тайёр бўлиб курашга киришганмиз.

СИЁСИЙ МУҲОКАМАЛАРГА НАЗАР
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёждаги товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш, бошқача айтганда, нархларни назорат қилиш таклифи бўйича кўп муҳокамалар бўлди. Экспертлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрини умумлаштириб айтганда, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар, хизматлар нархи ҳамда тарифларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш — яхши. Чунки бу икки томоннинг масъулиятини оширади ва соҳада амалга оширилаётган дастурлар самарадорлигини таъминлайди. Таклиф этилаётган механизмлар давлатнинг бу соҳадаги ижтимоий сиёсатини кучайтириш ва кенгайтиришга хизмат қилади.
Номзод бўлиб ўтаётган мулоқот ва учрашувларда дастуридаги таклиф ва ташаббусларни партия ғоялари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб асослаб бермоқда. Бу гапларни айтишдан мурод шуки, халқ демократияси дегани мана шу! Ҳеч бир қараш ёки дастур ўзгармас, мукаммал эмас, қолаверса, Мақсуда Ворисова ўз дастурига догматик ёндашмаяпти. Мана шу жиҳат ҳам жорий сайловдаги яна бир ўзига хослик, очиқлик, шаффофлик маҳсули, дейиш мумкин.
Давлат томонидан улгуржи ва чакана савдо нархлари ўртасидаги қатъий меъёрни ўрнатиш чораси бозорда нопок тадбиркорларнинг аҳоли учун энг зарур бўлган ижтимоий маҳсулотлар нархига спекулятив таъсир ўтказишига йўл қўйилмаслиги нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ.
Номзод бўлиб ўтаётган мулоқот ва учрашувларда дастуридаги таклиф ва ташаббусларни партия ғоялари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб асослаб бермоқда. Бу гапларни айтишдан мурод шуки, халқ демократияси дегани мана шу! Ҳеч бир қараш ёки дастур ўзгармас, мукаммал эмас, қолаверса, Мақсуда Ворисова ўз дастурига догматик ёндашмаяпти. Мана шу жиҳат ҳам жорий сайловдаги яна бир ўзига хослик, очиқлик, шаффофлик маҳсули, дейиш мумкин.

КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ: УМУМИЙ ОРЗУ ВА АЛОҲИДА ЁНДАШУВЛАР МОҲИЯТИ
Халқ демократик партиясидан номзод ўз дастурини илгари сурар экан, кучли ижтимоий сиёсат ғоясини давлатнинг фуқаролар олдидаги бурчи экани нуқтаи назаридан ривожлантирди. Яъни бу давлат ҳамма нарсани муҳтожларга муҳайё қилишини кўзлаб илгари сурилган ғоя эмас, балки ижтимоий мулкий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро устувор ҳуқуқлари амалга ошишида бир хил имкониятга эга бўлиши билан боғлиқ принципиал масаладир.
Ўтган беш йилликка қаралса, мазкур сиёсий маслак билан ҳамоҳанг 10 дан зиёд қонун ва қонуности ҳужжати қабул қилинганини кўрамиз. Демак, фарқлар ижро механизмлари ва ёндашувларда бўлиши мумкин, аммо кучли ижтимоий сиёсат юритиш ғояси, орзуси ҳамиша давлатга вобаста, унинг моҳиятига битилган ўлмас ғоядир.
Хўш, биз нимани таклиф этяпмиз? Айримлар ўйлаганидек, бу ғоя ХДП номзоди талқинида давлат томонидан аҳолига бепул ижтимоий хизматлар кўрсатиш эски коммунистик тамойилларга қайтиш бўлиб жаранглаяптими?
Йўқ, масалани бундай тушуниш анча жўн ёндашув. Қайси давлатда аҳоли манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда сиёсат юритилса, ўша мамлакатда осудалик, фаровонлик ҳукм суради. Бундай мамлакатда аҳоли фаровон турмуш кечириши учун барча шарт-шароитлар яратилади, адолат қарор топади. Ижтимоий масалалар, жумладан, ичимлик ва оқова сув, ички йўллар, бошқа инфратузилма объектлари қурилиши, бандлик дастурини тасдиқлашни туман ва шаҳар кенгашлари ваколатига ўтказиш масаласи ҳам муҳим ҳисобланади.
Ҳа, хусусий мулк бор жойда бу борадаги барча фаолият, ҳаттоки ғоянинг ўзи ҳам ушалмас ваъдалар бўлиб туюлиши мумкин. Қолаверса, бу ғояларни амалга ошириш учун жуда катта маблағ, моддий ресурс, энг асосийси, аҳолининг шунга мос дунёқараши, турмуш даражаси етарли даражада бўлиши муҳим.
Бошқа томондан олганда, бундай ёндашув билан ижтимоий сиёсат юритиш жамиятда ўзаро келишмовчиликни юзага келтириши, натижада кўп ўтмай танг ҳолат юзага келиш эҳтимоли ҳам бор. Факт шуки, бу соҳада биз ривожланишнинг дастлабки босқичида турибмиз.
Яна бир очиқ-ойдин ҳақиқат шуки, биз оғирбосиқ, мулоҳазали халқмиз. Сайловолди фаоллик деганда, бақир-чақирларни, можароли чиқишларни, хашаки танқидларни тушунмаслик керак. Борди-ю шундай қилиш номзоднинг ғалабаси учун манфаатли, фойдали, сайловчини жалб этишда аҳамиятли бўлганида эди, аллақачон бу йўлга ўтилар эди. Аммо ундай бўлмади, чунки номзодлар ўз халқини, унинг феъл-атворини, маданиятини яхши ҳис қилади, шунга мос тарғибот кампанияси амалга оширилади.

ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ НИМА?
Сайловолди жараёнларда ХДП номзоди томонидан илгари сурилган ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсат мавзуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аввало, иқтисодий сиёсатнинг ижтимоий жиҳатдан самара бериши борасида унинг устувор йўналишларини белгилаш — катта жасорат. Мазкур вазифанинг бажарилиши аҳолининг турли қатламлари ўртасидаги ижтимоий ва иқтисодий фарқ қисқаришига олиб келади. Бу жараёнда давлатнинг тартибга солиш борасидаги иштирокини кучайтириш жуда муҳимдир. Айниқса, умумдавлат аҳамиятига молик иқтисодиёт тармоқларини мустаҳкамлаш мамлакат қудратини оширади ва ижтимоий сиёсат юритишнинг иқтисодий механизмларини тартибга солади. Бу эса, ўз навбатида, кам даромадли аҳоли қатламлари сонини икки баравар қисқартиришга эришишга, умуман олганда, жамиятнинг барча соҳаларида муҳим ўзгаришларга олиб келади.
Яна такрорлаймиз. Бу ерда гап ками борларга ҳар доим бериб туриш ҳақида эмас, балки ҳуқуқларини амалга оширишни кафолатлаш, ҳаммага имконият бериш масаласи ҳақида кетмоқда. Халқ демократик партияси хусусий мулкка, бойлар кўпайишига ҳеч қачон қарши бўлмаган, номзод бундай фикрни дастурга киритиш у ёқда турсин, хаёлига ҳам келтирмаган.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг муҳим белгиларидан бири, аҳолининг табақалашуви, яъни мулкдорлар синфи шаклланиши ҳисобланади. Агар бу жараён секинлашса ёки қандайдир объектив, субъектив сабабларга кўра амалга ошмаса, кутилган натижага эришиб бўлмайди. Шу билан бирга, мулкий ҳолатидан қатъи назар, ҳеч бир фуқаронинг фундаментал ҳуқуқлари чекланмаслиги муҳим.
Ҳа, кўряпмизки, баҳсларда “гегелона зиддият” вужудга келяпти. Биз уларнинг ҳеч бирига қарши эмасмиз. Аслида мана шу қатлам, яъни ўз фикрини асослаш учун жон куйдириб фикр ёзаётган, фикрини ҳимоя қилаётган инсонлар — ишчилар, шифокорлар, тадбиркорлар, ўқитувчилар, зиёлилар эса давлатимиз истиқболи учун жон куйдириб, сиёсий фаоллик кўрсатаётгани учун ташаккур айтамиз. Зотан, ҳақиқат баҳсларда туғилади.
САЙЛОВДА МУҚОБИЛЛИК БОРМИ?
Жараён қизиб борар экан, шу мавзу атрофида кўплаб фикр-мулоҳазалар айтилди. Хусусан, сайловда ростмана кураш, рақобат муҳити борми, деган истеҳзоли гаплар ҳам эшитилиб турибди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-эксперт Одил Мусаев бундай дейди:
— Муқобиллик деганда, бир масалани ҳал этишда ёки бирор мақсадга эришишга турлича ёндашувчи ва сайловда ўз қарашларини илгари суришига қараб фарқланувчи сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом рақобатни тушуниш лозим. Ўзбекистонда сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг бари ғалаба учун курашга киришганини эълон қилди. Шунинг ўзи Ўзбекистондаги сайловда партияларнинг турли фикрлилик, турли қарашлар асосида ёндашувини кўрамиз. Бу, ўз навбатида, партияларнинг бири бирига нисбатан муқобил ҳаракати борлигини кўрсатади.
Умуман, сайловолди ташвиқотга старт берилгач, барча номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари электорат билан юзма-юз мулоқот қилиб, ўз дастурларининг ҳар бир банди бўйича фикр айтмоқда. Жараён оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Яна бир очиқ-ойдин ҳақиқат шуки, биз оғир-босиқ, мулоҳазали халқмиз. Сайловолди фаоллик деганда, бақирчақирларни, можароли чиқишларни, хашаки танқидларни тушунмаслик керак. Борди-ю шундай қилиш номзоднинг ғалабаси учун манфаатли, фойдали, сайловчини жалб этишда аҳамиятли бўлганида эди, аллақачон бу йўлга ўтилар эди. Аммо ундай бўлмади, чунки номзодлар ўз халқини, унинг феъл-атворини, маданиятини яхши ҳис қилади, шунга мос тарғибот кампанияси амалга оширилади.
Номзодлар наинки ўз дастурлари, бошқа рақобатчиларининг ҳам айрим мунозарали фикрларига тўхталиб ўтмоқда, рақобат муҳити, ҳудудларга, номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасига ҳам кўчган, мамлакат беш йилликнинг энг муҳим воқеаси, яъни сайлов руҳи билан яшамоқда — муқобиллик, рақобат муҳити шу бўлмаса, унда нима?

АХБОРОТ, АХБОРОТ, АХБОРОТ
Одамларнинг конституциявий ҳуқуқларидан энг муҳими сайлов жараёнларида иштирок этиш ҳисобланади. Бугун, айни шу дақиқаларда бу мавзу ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, Президент сайловига саноқли кунлар қолди. Шу кунларда таниқли олимлар, ҳуқуқшунос-экспертлар айтаётганидек, жараёнда фуқаролар фаоллигини оширишдаги муҳим генератор ошкоралик ва очиқлик ҳисобланади.
Хўш, ушбу мезонга амал қилиняптими? Бошқача айтганда, сайловолди ташвиқот кампаниясида медиа имкониятларидан тўлиқ фойдаланил яптими?
Шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларнинг умумий сони 159 нафарни ташкил этмоқда. Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятларини амалга ошириши учун мандатларни қонунда белгиланган муддатда тақдим этмоқда.
Ҳозирча аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари жами 1334 нафар, хорижий ОАВ вакиллари эса 146 нафардир. Барча оммавий ахборот воситалари сайлов муносабати билан махсус кўрсатув ва мулоқотларни йўлга қўйди.
Махсус бот ташкил этилди. Унга кўра, сайловчи ўзи турган ҳудуд қайси сайлов участкасига тегишли экани ҳамда сайлов участкасининг манзили ва жойлашган геолокацияси ҳақида маълумотларни олиши мумкин (@saylov_xarita_bot).
Умуман, Президент сайлови кампанияси сиёсий партиялар, номзодлар, ишончли вакиллар, фаол фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари, энг асосийси, сайловчилар учун кўтаринки кайфиятда давом этяпти. Халқимиз келгуси беш йиллик истиқболи учун овоз беришга ҳозирланмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси кўпни кўрган, ҳуқуқ ва имкониятлар ҳақида кўпроқ гапираётган партия. Шу боис, бизнинг номзодга овоз беринг!

Саид БОБОЕВ, эксперт