Халқаро давра суҳбати Ўзбекистонда кечаётган Конституциявий ислоҳотларга бағишланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
“Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази (АНКАСАМ) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар: асосий ўзгартиш ва қўшимчалар” мавзусига бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Тараққиёт стратегияси” марказининг Ахборот хизматидан маълум қилинишича, тадбирда Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси ва Конституциявий Комиссия аъзолари, “Тараққиёт стратегияси” маркази, АНКАСАМ раҳбарияти ва етакчи экспертлари, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Туркиянинг Уфук университетлари илмий доиралари вакиллари ҳамда ҳуқуқ, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этишди.
Халқаро давра суҳбатини “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда АНКАСАМ директори Мехмет Сейфеттин Эрол бошқарди.
Дастлаб, Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Асосий қонунга киритилиши таклиф этилаётган ташаббуслар ҳамда қонун лойиҳасида акс эттирилиши кўзда тутилаётган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталди.
Жумладан, Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар, биринчи навбатда, асосий қонун даражасида инсон ҳуқуқи ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш кафолатлари, унинг ижтимоий ҳимояси ва иқтисодий фаровонлиги мустаҳкамланадиган Янги Ўзбекистонни қурилишига қаратилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, Парламент аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларининг барча босқичлари ҳамда ушбу жараённи ташкил этилиши билан боғлиқ маълумотлар қайд этилди.
Шундан сўнг, туркиялик эксперт ва мутахассиларнинг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди.
АНКАСАМ раҳбари Мехмет Сейфеттин Эрол сўнгги йилларда Ўзбекистонда, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида ижобий ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида тўхталди.
– Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар, шунингдек, бошқа ижобий ўзгаришлар ривожини ҳалқаро ҳамжамиятга етказишда “Тараққиёт стратегияси” ҳамда “АНКАСАМ” марказлари фаол ҳамкорликда иш олиб бормоқда, - деди у. - Хусусан, “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган таҳлилий ва ахборот материаллари мунтазам равишда “АНКАСАМ” веб-сайтида турк тилидаги таржимаси билан чоп этиб келинмоқда. Бу эса Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари орқали турк ҳамжамиятини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлиб боришини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Джем Карадели, “Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази (АНКАСАМ) директорининг бош маслаҳатчиси:
– Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ўзининг кейинги тараққиёт йўли ва мақсадларини аниқ белгилаб, мамлакатда демократик ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширди, ҳозирги пайтда эса мазкур жараён янги босқичга кўтарилди. Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг чуқур ўйланган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириши халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имджини шакллантирди.
Энг муҳими, ислоҳотларнинг марказида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи тургани бизни қувонтиради. Хусусан, мамлакатда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, фуқаролик институтларини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида муҳим муваффақиятлар қўлга киритилганини эътироф этиш лозим.
Незахат Демирай, Туркиянинг Уфук университети доценти;
– Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган зарурат ҳисобланади. Муҳими, ушбу ўзгартиришлар жараёнида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати тамойилига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар халқаро меъёрларга мос келади. Конституциявий тузатишлар лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига киритилиши, аҳолидан таклифлар қабул қилиниши ижобий ҳолатдир.
Шу билан бирга, ўлим жазосининг Конституциявий қонун даражасида бекор қилиниши, Конституциявий ўзгартишлар доирасида қабул қилинган ислоҳотларни янада кучайтириш ва келгусида ҳаракатга келтириш муҳим саналади.
Эмра Кая Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази (АНКАСАМ) халқаро алоқалар бўйича мутахассиси;
– Ўзбекистон Маркази Осиёдаги жадал ривожланаётган давлат ҳисобланади. Хусусан, буни Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ҳам кузатиш мумкин. Сабаби Ўзбекистонда Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида аҳолининг, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институларининг фаол иштирок этаётганлиги сезилмоқда.
Бу конституциявий ислоҳотлар халқ манфаатларидан келиб чиқаётгани, жамиятнинг кенг қатламларидан таклифлар олинаётгани далолатидир. Шунингдек, «Инсон – жамият – давлат» тамойилининг конституциявий тарзда мустаҳкамлаб қўйилиши давлатнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Давра суҳбати якунида иштирок этган туркиялик экспертлар Ўзбекистонда бошланган ислоҳотларни амалда оширишда ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан доимий равишда фикр алмашиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.
“Дунё” АА