Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистонда бағрикенгликни таъминлаш мавзусига бағишланган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабатидан мамлакатимизда бошланган «Бағрикенглик ҳафталиги» га бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Халқаро пресс-клуб сессиясида иштирок этган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва бошқалар мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида миллатлараро тотувлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик масалаларини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар қилинаётганини таъкидлади.
Сессияда ўтган беш йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилгани қайд этилди. Миллий маданият марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ҳаётий ташаббуслар амалиётга жорий этилаётгани, Қўмита ҳамда миллий маданият марказлари иши фаол қўллаб-қувватланаётгани эътироф этилди. Улар томонидан илгари сурилаётган ғоялар фаол рағбатлантирилмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари учун умумий уй ҳисобланади, уларнинг маънавий ва маданий тараққиёти учун тенг шароитлар яратилган. Мамлакатимиз ҳудудида анъанавий ислом дини билан бир қаторда 16 та диний конфессия фаолият кўрсатмоқда. Чуқур ўйланган миллий диний ва дунёвий сиёсат туфайли Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро муносабат мустаҳкамланиб бормоқда.
Жамиятимизда ривожланиб бораётган ушбу омилларни эътироф этган Пресс-клуб резидентлари мазкур ислоҳотлар турли этник гуруҳларга мансуб аҳолининг турмуш тарзига, хатти-ҳаракатига, туйғуларига, фикри, ғоялари ва эътиқодларига муносиб тарзда яшашларига имкониятлар яратаётганини қайд этди.
Иштирокчилар, шунингдек, мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларини давлатимизнинг бор куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун бир оилага айлантириш, жамиятимиздаги дўстлик ва аҳиллик муҳитини янада мустаҳкамлаш жалб этиш зарурлигини айтиб ўтди.
Таъкидланганидек, тобора глобаллашуб, халқлар ва давлатлараро интеграция жараёнлари жадаллашнб бораётган бугунги кунда миллатлараро тотувлик ва коифессиялараро бағрикенгликни таъминлаш нафақат Ўзбекистон учун, балки дунёнинг исталган давлати учун муҳим йўнашлардан биридир. Дунёда қанча миллат ва халқ бўлса, ҳар бирининг ўзига хос миллий қатриятлари, урф-одатлари мавжуд. Қайд этилганидек, исонпарварлик, бағрикенглик қаторида миллатлараро тотувликка таъминлаш ўзбек халқининг юксак фазилатдир.
Сессия ишида, шунингдек, 15-21 ноябрь кунлари оралиғида бўлиб ўтадиган «Бағрикенглик ҳафталиги» тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда ушбу ҳафталикнинг мамлакатимизда тинчлик ва тотувликни таъминлашдаги аҳамияти, ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида батафсил сўз юритилди.
«Дунё» АА