Халқларимиз қардошлиги, маданий яқинлиги намоён бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликда концертлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил этмоқда, турли танлов ва мусобақаларда қатнашмоқда. 2016 йил ноябрда мамлакатимизда Туркманистон маданияти кунлари, 2017 йил ноябрда эса Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди.
Юртимизда туркман миллий маданият марказлари, қўшни мамлакатда ўзбек миллий маданият марказлари ташкил этилган. Ўзбеклар ва туркманларнинг ўз тили, маданиятини бойитиши учун барча шароит яратилган.
Концертда ўзбек ва туркман тилида куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу халқларимизнинг азалий қардошлиги, маданий яқинлигини яна бир бор намоён этди, икки мамлакатнинг мумтоз ва замонавий санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди.