Ханьян университети Осиё-Тинч океани тадқиқот маркази директори: Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида “яшил энергетика” соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ханьян университети Осиё-Тинч океани тадқиқот маркази директори Ум Гу Хо:
— Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон раҳбарияти иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро сайъ-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини теран англаб, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш бўйича ички сиёсатни фаол амалга оширмоқда ва мазкур йўналишда ҳамкорликка доир халқаро ташаббусларни фаол илгари сурмоқда.
Тошкентнинг Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари орасида илк бор Глобал яшил тараққиёт институти (GGGI)га аъзо бўлиши ва ушбу халқаро институт ваколатхонасини очиш тўғрисидаги қарори бунга ёрқин мисолдир. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти ўз нутқида таъкидлаганидек, республика дунёнинг ривожланаётган мамлакатлари орасида муҳим кўрсаткич – Париж битимига мувофиқ, иқтисодий ўсишни сақлаган ҳолда 2030 йилга қадар иссиқхона газлари чиқиндиларини 10 фоизга камайтириш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида ҳам улкан сайъ-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Давлат раҳбарининг ушбу глобал ҳалокат оқибатларини юмшатиш бўйича билдирган долзарб ва ҳар томонлама асосли таклифлари халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди. Яқинда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюция қабул қилгани тўғрисидаги хабарни эшитиб жуда қувондик.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон “яшил энергетика” жорий этилишининг қатъий тарафдори эканини баён этди. Ўйлашимча, саноати ривожланган мамлакатларининг аксарияти ўз иқтисодиёти ва саноатининг барча тармоқларига “яшил” ва “тоза” технологияларни жорий қилаётган бир пайтда, глобал тенденциялар ва халқаро ишлаб чиқариш занжирларида башорат қилиш мумкин бўлган коньюнктурани ҳисобга олган ҳолда, бу энг тўғри танловдир.
Нафақат Жанубий Корея, балки хорижий давлатларда ҳам янги тараққиёт двигателларини яратишга мўлжалланган “яшил молиялаштириш” орқали Сеул томонидан амалга оширилаётган “Рақамли янги курс” ва “Яшил янги курс”ни инобатга олган ҳолда, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжуд, деб ҳисоблайман.
/“Дунё” АА/.