Хитой делегацияси Ўзбекистонда COVID-19 қарши вакцинанинг клиник синовларининг III фазасини ўтказиш тафсилотлари муҳокама қилиш учун ташриф буюрди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитойнинг «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» компанияси раҳбари ўринбосари Lifeng Tao бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Учрашув давомида «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» компанияси томонидан яратилган COVID-19 вирусига қарши вакцинанинг клиник синовларининг III фазасини ўтказиш тафсилотлари муҳокама этилди. Хусусан, клиник синовларни ўтказиш, уни назоратини олиб бориш ҳамда клиник синовларни ўтказиш бўйича тиббий хизмат ходимлари малакасини ошириш юзасидан ахборот алмашилди.
Ушбу клиник синовларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази асосий ижрочи ва назоратчи сифатида иштирок этади.
Хитой делегацияси ташриф давомида мазкур икки ташкилотга ташриф буюриб, муассасаларда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларни кўздан кечиради ҳамда ушбу ташкилотлар вакиллари билан клиник синовларнинг техник тафсилотларини муҳокама қилади.
Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов Хитой компанияси вакилларига вазирлик томонидан клиник синовларни ўтказилиши ва уларга тайёргарлик кўриш борасидаги барча жараёнларда амалий кўмак берилишини маълум қилди.
/«Дунё» АА/.