Хитой ОАВ: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги замонавий муносабатлар тарихий асосга ва ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган ўзаро сиёсий иродага таянади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойнинг нуфузли "Китай" журналида "Ўзбекистон ва Озарбайжон: барқарор дўстлик ва ишончли шериклик" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги замонавий муносабатлар мустаҳкам тарихий асосга, маънавий яқинлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган ўзаро сиёсий иродага таяниши таъкидланган.
"Бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий шерикликни изчил ривожлантиришда давом этмоқда, бу эса барқарор ва доимий ўсиш динамикасини кўрсатяпти. Хусусан, сўнгги 8 йилда савдо ҳажми 8 баробар, яъни 32 миллион доллардан 253 миллион долларга ошди. Эндиликда бу рақамни 1 миллиард долларга етказиш режаси қўйилган. Ушбу мақсадга эришиш учун савдо ҳажмини кенгайтириш, ўзаро инвестицияларни кўпайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини ривожлантириш бўйича тизимли саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти",– деб ёзилади мақолада.
Маълум қилинишича, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида яқин иқтисодий алоқаларни ўрнатишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони 5 баробар ошди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 240 дан ортиқ компания фаолият юритяпти. Озарбайжонда эса Ўзбекистон компаниялари сони 70 тага етди.
Шунингдек, материалда Ўзбекистоннинг транспорт ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслари, жумладан, Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўлини қуриш таклифи Озарбайжонни Хитой ва Жанубий Осиё минтақаси билан боғлаши мумкинлиги қайд этилган.
"Ҳар икки мамлакат ҳам ўзаро муносабатларни изчил ва жадал ривожланишига кўмаклашиш мақсадида халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишдан ҳам манфаатдор", – дейилган мақола хулосасида.