Хитойдан муносабат: Ташриф якунлари Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга кучли туртки беради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Цзянси молия ва иқтисодиёт университети профессори Альберт Там (Хитой) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 февраль кунлари Малайзияга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Ташриф ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.
Шубҳасиз, савдо-иқтисодий ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг асосий катализаторларидан бири ҳисобланади. Буни Ўзбекистон ва Малайзия етакчилари ўртасида эришилган қатор келишувлар ҳам тасдиқлайди.
Хусусан, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимнинг ишлаб чиқилиши, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини бир неча каррага ошириш, нефт-кимё, рақамлаштириш, инновацион саноат, "яшил" энергия, туризм ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.
Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, коррупцияга қарши курашиш, стандартлаштириш соҳаларида имзоланган салмоқли ҳужжатлар тўплами алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, улар мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратади.
Ишончим комилки, ташриф якунлари муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга кучли туртки беради ва икки мамлакат халқлари фаровонлигига хизмат қилади.