Хитойдан муносабат: Ўзбекистон етакчисининг "Марказий Осиё – Италия" саммитидаги таклиф ва ташаббусларининг самарали амалга оширилиши халқ, бизнес вакиллари ва илмий жамоалар учун манфаатли бўлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойнинг "Бир макон ва бир йўл" ташаббуси ҳузуридаги Гуанчжоу савдо институтининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти раҳбари, "Central Asia Think Tank" компанияси раҳбари, профессор Жианг Лан "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Италия" саммитидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Италия" саммитидаги нутқи халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланмоқда.
Мамлакатингиз раҳбарининг иқтисодий, экологик ва саноат ташаббусларини илгари суриш, глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари борасидаги мазмунли ва амалий таклифлари Марказий Осиёнинг барча давлатларининг Италия билан ҳар томонлама ҳамкорлигини чуқурлаштиришда стратегик аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Президентининг минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм саноати учун замонавий ускуналар ишлаб чиқариш бўйича саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган таклифларни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.
Шу нуқтаи назардан, бутловчи қисмлар базаси ва саноат товарларини маҳаллийлаштириш, етакчи италян брендлари иштирокида дизайн марказларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистоннинг ушбу таклиф ва ташаббусларининг самарали амалга оширилиши халқ, бизнес вакиллари, илмий жамоалар учун манфаатли бўлади ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди.