Хитойдан муносабат: Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўзининг юксак чўққисида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сунь Чжуанчжи "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:
– 17 июнь Хитойнинг Марказий Осиёдаги яқин ва ишончли ҳамкорлари билан ўзаро муносабатларининг янги тарихига киради. Бу формат ишга тушганига бор-йўғи икки йил бўлди, бироқ вазирлар ва экспертлар даражасида жуда кўп машаққатли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон етакчиси юқори халқаро платформалардан Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликка янада кучли туртки беришга қаратилган долзарб мавзуларни ўртага ташлаб келаётганини яхши биламиз.
Айниқса, Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг азалий буюк дўстлар ва бир-бирларига чуқур ҳурмат туйғуларига эга бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказган икки томонлама учрашувини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўзининг юксак чўққисида ва ҳар куни том маънода янги мазмун билан тўлдирилмоқда.
Етакчилар саммитини ўтказиш бўйича конструктив ишлар амалга оширилди. 2 июнь куни Самарқанд шаҳридаги очиқ осмон остидаги музейда Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари Шэнь Юэюэ бошчилигидаги делегация иштирокида иккинчи Ҳудудлар форуми муваффақиятли ўтганидан хабаримиз бор. Унда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев IV Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитой ишбилармон доиралари делегациясини қабул қилиб, иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома имзолангани давлат раҳбарлари ҳузурида эълон қилингани ҳам муҳим воқеадир.
Хитой Ўзбекистон етакчиси Раис Си Цзиньпин таклифини қабул қилгани ва жорий йилнинг сентябрь ойида Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этишидан миннатдор.