Хитойдан муносабат: Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида қурилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси директори Ян Чэн "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга буюрган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини баён қилди:
– Ўзбекистон Президентининг икки томонлама муносабатлар тарихида Мўғулистонга илк давлат ташрифи ўзбек-мўғул дўстлигини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётганидан гувоҳлик беради.
Мўғулистон пойтахтида имзоланган мамлакатлар ўртасидаги Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди. Ушбу стратегик ҳужжат нафақат ҳамкорликнинг ҳозирги босқичидаги воқеликни акс эттиради, балки уни муҳим йўналишлар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратади.
Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик икки мамлакат ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида қурилган. Барча даражадаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашди, тизимли сиёсий мулоқот йўлга қўйилди, Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонаси расман очилди.
Товар айирбошлаш изчил ўсиб бормоқда, етакчи компания ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйиляпти. Шу нуқтаи назардан, 150 нафар ўзбекистонлик тадбиркор иштирокида қўшма бизнес-форумнинг ўтказилиши экспорт-импорт операциялари, саноат кооперациясини янги босқичга кўтариш, инвестиция лойиҳаларини фаоллаштириш имконини беради.
Томонлар кончилик ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, туризм, таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга.
Мўғулистон бой минерал захираларга эга, Ўзбекистон эса қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноатини ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Бундай тўлдирувчилик ресурсларни биргаликда ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш занжирларини яратиш учун асос яратади.
Хитой томони ушбу ташрифни Марказий Осиёда кўп томонлама ишончни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг давоми сифатида баҳолайди. "Бир макон, бир йўл" ташаббуси, шунингдек, Тошкент ва Улан-Баторнинг минтақавий барқарорликка интилиши контекстида олий даражадаги мунтазам учрашувлар бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар учун ҳам муҳимдир.
Ўзбекистон юқори иқтисодий кўрсаткичларга эга жадал ривожланаётган давлат сифатида Мўғулистон билан жуда кўп ўхшашликларга эга, жумладан, денгизга чиқиш имконияти йўқ. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Хитой ўртасида уч томонлама ҳамкорлик тузилмасини яратиш келажакда, хусусан, транспорт-логистика соҳасида янада катта стратегик аҳамият ва қимматга эга бўлиши мумкин.
Яқинда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Хитой" саммити фонида Мўғулистонга ташрифни минтақавий занжирнинг яна бир "боғловчи элементи" сифатида кўриш мумкин, бу минтақа давлатларининг кенгроқ ҳамкорлик маконини шакллантиришга интилишини намойиш этади.