Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Словенияга расмий ташрифи республиканинг Европа билан алоқаларни мустаҳкамлашдаги янги босқич бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жэньмин университети ҳузуридаги энергетика хавфсизлигини ўрганиш маркази директори Лю Сюи (Хитой) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 май кунлари Словенияга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
– Ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатингизнинг Европа билан алоқаларни мустаҳкамлашда янги босқич бўлди. Ташриф аввало, Ўзбекистон-Словения дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган йилда бўлиб ўтгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Бугун биз Ўзбекистоннинг Европа давлатлари, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан алоқалари фаол ривожланаётганини кўриб турибмиз. Яқинда Самарқандда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтди.
Шу боис Европа Иттифоқи аъзоси бўлган ва Любляна вакили бўлган Марказий Европа ва Шимолий-Ғарбий Болқон мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтириш расмий Тошкентнинг ташқи сиёсий манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
Бугунги кунда замонавий халқаро муносабатларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ва савдо рақобатининг кучайиши шароитида мамлакатлар ўз маҳсулотлари учун янги бозорларни қидирмоқда.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона раҳнамолигида Марказий Осиёнинг локомотиви айланди, дунёнинг барча минтақалари, хусусан, Европа ва Словения билан мустаҳкам савдо ҳамда транспорт алоқаларини ўрнатиш истагини намоён этди.
Албатта, ташриф нафақат савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, балки барқарор ва ўзаро манфаатли шерикликнинг асосий элементи бўлган маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Европа инвестициялари ва технологиялари, жумладан, Словения ҳам Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш, халқ фаровонлигини ошириш ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.
Хитойлик экспертлар бундай чора-тадбирлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирмоқда.