Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Хитой Халқ Республикасининг Хунань провинцияси билан савдо-иқтисодий, инвестиция, сайёҳлик ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилади. Қорақалпоғистон Республикаси делегациясининг Хунань провинциясига ташрифи доирасида бу борада меморандум имзоланди.

Хунань провинциясига ташриф самарали бўлди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Б.Сагидуллаев. – Ташриф давомида қорақалпоғистонлик тадбиркорлар билан Хунань провинциясининг йирик корхоналари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Тадбиркорлар Хунань провинциясининг қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, машинасозлик соҳаларидаги етакчи корхоналари фаолияти билан танишди. 50 дан ортиқ ишчи гуруҳ вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Турли соҳалардаги лойиҳалар, шунингдек, импорт ва экспорт келишувларини амалга ошириш бўйича 66 миллион долларлик битим имзоланди.

Қорақалпоғистон делегацияси Хунань провинцияси губернаторининг ўринбосари Хе Баосян билан учрашди. Мулоқотда асосий эътибор ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.

Хе Баосян ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш ва икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Хитой Ўзбекистон ҳукуматининг Хитой инвестицияларини Қорақалпоғистонга жалб қилиш бўйича фаоллигини қўллаб-қувватлайди. Жумладан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини Хитой бозорига етказиб бериш жуда муҳим экани қайд этилди.

Ҳудудлараро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб берадиган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хунань провинцияси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича меморандум ўзаро кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги биринчи амалий қадам бўлди.

Ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси ишбилармонлари билан Хунань провинцияси компаниялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бир қатор манфаатли келишувларга эришилди, икки ҳудуднинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида экспорт ва импорт шартномалари имзоланди. Жумладан, Қорақалпоғистонда талаб юқори бўлган ва экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун юқори технологик ускуналар, Хитойга ширинмия етказиб бериш, ушбу мамлакат компаниялари билан артемия цисталарини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

Хитойнинг 20 дан ортиқ корхона ва компания раҳбарлари билан ўтказилган мулоқотда Қорақалпоғистонда қамишни қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш бўйича йирик завод қурилишига инвестиция киритиш бўйича келишувга эришилди. Хитойдаги “Фень ши”, “Мин Дао”, “Де Нун” масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчиси Ма Лумин Қорақалпоғистондаги хомашё базасини ўрганиб, бу ерда қоғоз ишлаб чиқарувчи учта завод қурилишига 60 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Бундан ташқари, "Hunan Runwo Biotechnology Co. Ltd" ва "Fenghui Biotechnology Co. Ltd" компаниялари билан Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган ерларида инновацион технологияларни қўллаш соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

www.uza.uz