Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий -сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий -сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Пойтахтимизда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, комиссия раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг низоми, 2022 йилги иш режаси, Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш Дастурини тасдиқлаш, шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан жорий йил март ойида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросининг бориши муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш долзарб аҳамият касб этади.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида 2022 – 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур тасдиқланди.

Ушбу йўналишда ягона ёндашув асосида вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси тузилди.

Мазкур фаолиятни қуйи тизимгача йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий Кенгашларда ҳудудий комиссиялар ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия асосий вазифалари қаторида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, гендер тенглик ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан тизимли назоратни амалга оширади ҳамда мониторингини олиб боради.

Шу билан бирга, Комиссия Миллий дастур ва уни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларга, ҳудудларга кўмаклашади ва қатъий назорат ўрнатади.

Мажлисда Комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш бўйича Низом ва унинг 2022 йилги иш режаси кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти ҳужжатларида ҳамда Миллий дастурда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлашга кўмаклашиш, таҳлил қилиб бориш, ҳудудий комиссиялар ишини тўғри ва самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Республика комиссия аъзолари ҳудудларга бириктирилганлиги қайд этилди.

Мажлисда, шунингдек, давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган дастур лойиҳаси ҳам муҳокама этилди.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда давлат бошқарувида хотин-қизлар улуши 27 фоизни ташкил этмоқда. Раҳбарлик лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар улуши эса 10 фоизга ҳам етмайди.

Бу борада раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастури ишлаб чиқилди. Эндиликда мазкур дастур асосида ҳар йили камида 100 нафар хотин-қиз Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади.

Комиссия мажлисида 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур ижросига ҳам эътибор қаратилди. Дастурда ижро муддати келган бандлар бўйича масъул вазирлик ва идора раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Ушбу йўналишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда тезкор чораларни кўриш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

«Дунё» АА