ИҲТ ССП электрон портали Ўзбекистонда маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси (ИҲТ ССП) электрон порталида «Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ЯИМ 2021 йилда 7,4 га ўсди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасидан маълум қилинишича, ушбу электрон порталда эълон қилинган мақолада 15 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари маълум қилинган.
«Фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш натижасида ўтган йили мамлакатда ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсди, - дея ыайд этади форс нашри. - Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди».
Мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг видеоселекторда айтган қуйидаги сўзлари келтирилган: «2022 йилни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили, деб эълон қилдик. Шу боис бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар бўлиши керак».
Нашрда Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари тизими иш бошлагани қайд этилган. Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ҳал қилиб берилди.
Материалда йиғилишда маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилингани ҳақида ҳам маълумот берилган. «Хусусан, мутасаддилар маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиб, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга шахсан масъул бўлиши кўрсатиб ўтилди», - деб таъкидлайди манба.
Қайд этилганидек, ҳоким ёрдамчилари «темир», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарлари доирасида ўз маҳаллаларида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан янгилаши лозим.
Мақолад ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.
Хусусан, ушбу мақсадлар учун жорий йил 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм) ажратилади.
Мақола хулосасида «Йиғилишда аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазият ўрганилиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди», - деб ёзади ИҲТ ССП портали.
/«Дунё» АА/.