Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти жамоасига
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сизларни “Postda-На посту” газеталари ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан чин қалбимдан самимий қутлайман.
Мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизими яратилгани ҳар бир ижодкорни жамият ҳаётининг фаол, илғор фикрли вакилига айланишга ундамоқда.
Сўнгги йилларда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар натижасида,“Postda-На посту” газеталари ҳам мамлакатимизда, хусусан, ички ишлар органларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ёритиш, ходимларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республикамиз матбуотининг отахон нашрларидан бири бўлган ушбу нашрларнинг тўқсон йиллигини нишонлар эканмиз, у босиб ўтган мураккаб ривожланиш йўли, эришилган ютуқ ва марралар кўз ўнгимиздан ўтиши табиийдир. Ички ишлар органлари эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда қандай қийинчилик ва машаққатларни, қувончли ва ташвишли кунларни бошидан кечирган бўлса, уларнинг барчаси мазкур нашр саҳифаларида ўз аксини топган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Бугунги кунда ахборот олиш ва уни етказиш, таъсирчан жамоатчилик фикрини шакллантириш борасидаги рақобат кескин тус олиб, ҳаёт янги талаб ва вазифаларни олдимизга қўймоқда. Бундай мураккаб жараёнда Бирлашган таҳририят жамоаси бир қадам олдинда юриши, мамлакатимизда ва жаҳонда рўй бераётган энг долзарб воқеаларни замонавий ижодий услуб ва илғор ёндашувлар орқали ўз муштарийларига тезкор ва холис тарзда етказа олиши, ходимларимизнинг чинакам маънавий-маърифий ҳамроҳига айланиши зарур.
Жамиятимизда фикр ва қарашлар ранг-баранглиги, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, маънавият ва маърифат тарғиботи борасидаги ғоятда шарафли йўлда таҳририят жамоасига улкан муваффақиятлар ва ижодий фаоллик доимо ёр бўлсин.
Барчангизни бугунги қутлуғ айём билан яна бир бор табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга бахт-саодат ва ижодий ютуқлар тилайман!
Пўлат БОБОЖОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири,
генерал-лейтенант.
ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/.