"India Blooms": Самарқанд ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ҳиндистоннинг "India Blooms" янгиликлар портали тарихий Самарқанд шаҳрида 2025 йил 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига бағишланган мақола чоп этди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашр ушбу воқеанинг тарихий аҳамиятини таъкидлаб, БМТ маданий ташкилотининг асосий тадбири 40 йилдан ортиқ вақт давомида илк бор унинг Париждаги бош қароргоҳидан ташқарида уюштирилаётганига эътибор қаратган. Сўнгги марта ЮНЕСКО Бош конференциясининг сафар формати 1985 йилда Софияда (Болгария) бўлиб ўтган.
Мақола муаллифи Бош конференциянинг Самарқандда ташкил этилаётгани шаҳарнинг қадимий тарихи, унинг Буюк ипак йўлидаги алоҳида роли ва бой маданий меросининг халқаро эътирофи ҳисобланади, деб ёзган.
"India Blooms" конференция таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларидаги глобал сиёсат ва ташаббусларни муҳокама қилиш учун 190 дан ортиқ аъзо давлат вакилларини бирлаштиришини қайд этган. Тадбирга 5 мингдан ортиқ иштирокчи ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилган.
Ҳиндистон нашридаги мақола якунида "Ушбу тадбир халқаро даражада маданий алмашинув ва барқарор ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун ноёб майдонча тақдим этади. Глобал маданий мулоқот ўчоғига айланган Самарқанд жаҳон маданияти ва фанининг муҳим маркази сифатидаги ўз ролини яна бир бор тасдиқлайди", – деб ёзилган.