Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш – олий қадрият

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш – олий қадрият

Суд – одил судловнинг олий нуқтаси бўлиб, унинг ролини ошириш эса ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараён ҳисобланади.

Айнан шундай ёндашув туфайли кейинги даврда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигида инсонпарварлик тамойилларини кучайтиришга йўналтирилган ишларнинг кўлами ва миқёси ниҳоятда кенгайиб, янги босқичларга кўтарилиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш борасида янги даврни бошлаб беради, десак муболаға бўлмайди.

Тарихий аҳамиятга эга ушбу фармон бу борадаги давлат сиёсатининг қуйидаги бешта асосий устувор йўналишларини белгилаб берди:

шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, содир этилган ҳар бир жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини ҳамда шахс, жамият ва давлатга етказилган зарар тўлиқ қопланишини таъминлаш;

шахсга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ қилмишлар содир этилишининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш, шунингдек, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кучайтириш;

жиноят ишларини тергов қилиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш;

жиноятчиликнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва уларда қонунга итоатгўйлик руҳини шакллантириш механизмини жорий қилиш.

Ўз-ўзидан равшанки, бу соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш, биринчи навбатда, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг зиммасига улкан масъулият ва муҳим вазифалар юклайди. Бу вазифалар мазкур фармоннинг ўзида аниқ белгилаб қўйилганлиги унинг тарихий ва амалий аҳамиятини янада оширади.

Жумладан, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган ёки уни жиноят устида ушлаш билан боғлиқ тезкор тадбир амалда якунланган ёхуд гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги ҳақидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни ўтказишдан олдин унинг адвокат билан холи учрашиши таъминланиши шартлигини белгилаш;

ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш ўз навбатида умумэътироф қилинган халқаро тамойилларга, яъни “Хабеас корпус” институти ва “Миранда қоидаси”га ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 51-моддасидаги давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишларда ҳимоячининг иштироки мажбурийлиги ҳақидаги талабларга мувофиқ бўлиб, инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш даражаси ошишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш ва айрим жиноятлар тоифалари бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган ҳолларда суриштирув ва дастлабки тергов органлари билан ёзма келишув тузилиши ҳамда унга нисбатан суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинлаш амалиёти жорий қилиниши, шунингдек, вояга етмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахсларга нисбатан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7- ва 8-моддаларидаги инсонпарварлик ва одиллик приципларига мувофиқдир.

Фармон билан агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар, шунингдек, жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш ҳақида илтимосномани судга киритиш ҳуқуқини иш бўйича барча тарафларга бериш амалиёти жорий қилинмоқда.

Бу эса, ҳозир бу борада судлар амалиётида учраётган бир қатор тушунмовчиликларни ва фуқароларнинг ҳақли эътирозлари олдини олишга замин яратиши билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9- ва 10-моддасидаги айб учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принциплари амалда рўёбга чиқарилишига олиб келади.

Амалдаги қонун талабларига мувофиқ, шахсга нисбатан нотўғри айб эълон қилинган ва судда ушбу айблов ярашув институти доирасига тушадиган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда ярашув инстутини қўллаш мумкин эмас. Бу эса, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид эканлиги кўплаб эътирозларга сабаб бўлиб келаётганди.

Фармонга мувофиқ, шахсга эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъий назар, ярашув институти доирасига тушадиган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси махсус қисмининг моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартиби жорий қилиниши шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги муҳим қадам бўлди.

Шунингдек, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида вояга етмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмаслиги ҳам ярашув институтини такомиллаштириш йўлидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 15-моддасида жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги принциплари назарда тутилган. Қонунларда шахсга нисбатан жиноят содир этилишига дахли бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилгандан кейинги жараён ўз аксини топмаганлиги бир қатор тушунмовчиликларга, жиноят содир қилган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишларига сабаб бўлаётганди.

Фармонга кўра, судланувчининг жиноят содир этилишига дахли бўлмаганлиги асоси билан оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда жиноятни ҳақиқатда содир этган шахсни аниқлаш ва айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун жиноят ишини прокурорга юбориш тартиби ўрнатилади. Бу эса, айб учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принциплари амалда таъминланишига хизмат қилади.

Фармонга асосан жиноят ишининг терговга тегишлилиги институтини янада такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади ва бунда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган ҳолларда жиноят иши бир суриштирув ёки дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказилиши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар вазири, Миллий гвардияси қўмондони ва Давлат божхона қўмитаси раисининг алоҳида эътибори жиноят ишларининг терговга тегишлилиги тўғрисидаги жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига сўзсиз риоя этилиши учун жиноят ишларини тергов қилиш ваколатига эга бўлган тегишли тузилмалар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланиши белгиланади.

Бу эса, тергов институтини янгидан шакллантириш, ягона ва мустақил тергов органини тузиш, шунингдек, терговга алоқадорлик масаласини ҳал қилиш, бу борада ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш имконини беради.

Суриштирувчи ва терговчилар видеотасвирга олиш воситалари билан таъминланиши ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўриш эса суд-тергов соҳасида шаффофликни таъминлашга замин яратади.

Бундан ташқари, тергов бўлинмаларининг фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ намунавий тарзда ташкил этиш, уларни замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография юритиш ускуналари билан таъминлаш, прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш, прокурор-криминалистларни замонавий махсус жиҳозлар билан таъминлаш эса тергов сифати ошишига, жиноятларни тез ва тўла очишга шароит яратади.

Мухтасар айтганда, мазкур фармонда кўрсатилган вазифаларнинг бажарилиши суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг шаъни ҳамда қадр-қиммати камситилишига йўл қўймасликка, шунингдек, суд ва тергов органларининг масъулиятини янада кучайтиришга, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.

ЎзА