Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш: Янги Ўзбекистон тажрибаси

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш: Янги Ўзбекистон тажрибаси

Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган чуқур сиёсий ва иқтисодий зиддиятлар даврида Янги Ўзбекистонда тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш, инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида фаол иштирок этиб, жаҳон ҳамжамияти учун умумий муаммоларни мулоқот ва ҳамкорлик, маданий-цивилизациявий, миллатлараро ва динлараро ўзаро ҳамкорлик орқали ҳал этишга интилади. Мамлакатимиз халқаро ташкилотлар доирасида халқаро нормаларни яратиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 10 та махсус резолюция қабул қилинди.
Халқаро майдондаги фаол иштироки мамлакатнинг илк бор тарихда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиб сайланишига ҳисса қўшди. Ушбу Кенгаш доирасида Ўзбекистон ташаббуси билан «COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири» (2021 йил октябрь), «Ёшлар ва инсон ҳуқуқлари» (2022 йил октябрь) ҳамда «Ҳар бир болага тинчлик ва бағрикенглик руҳида сифатли таълимни таъминлаш» (2023 йил октябрь) резолюциялари қабул қилинди.
Ўзбекистон илк марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC) ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзолигига сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон вакили илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди.
Юртимизда ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги, туризмни ривожлантириш, қашшоқликка қарши кураш ва иқлим ўзгариши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган йирик халқаро тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон БМТ тузилмалари, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар ва вазият билан танишиш учун БМТ Бош котиби А. Гуттериш, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ф. Тюрк, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори Ж.Унгбо, Европа Иттифоқинин инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Э.Гилмор, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори М. Мекаччи ташриф буюрди.
Ўзбекистон томонидан ратификaция қилинган шартномаларнинг бажарилиши бўйича БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига ўз вақтида миллий маърузаларини тақдим этиб келинмоқда. 2023 йил давомида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилиши юзасидан БМТнинг шартномавий қўмиталарига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги миллий маърузалари тақдим этилди:
-  Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича бирламчи миллий маърузаси;
-  Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенция бажарилиши бўйича Олтинчи миллий маърузаси;
-  Универсал даврий ҳисобот бўйича Тўртинчи миллий маърузаси.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. ХМТ мамлакатимиз тажрибасини халқаро миқёсда ўрганиш ва қўллаш учун муваффақиятли модель сифатида кўрмоқда. Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида 40 дан ортиқ норматив ҳужжат қабул қилинди, 22 та халқаро конвенция ратификация қилинди. Ижтимоий адолат тамойилларини илгари суриш бўйича, шу жумладан, “Ижтимоий адолат глобал коалицияси” доирасида қўшма чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистоннинг суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлигига оид тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳолат белгилаб қўйилди. Ижтимоий адолат ва ҳамжиҳатлик тамойиллари жорий қилинди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун бутунлай янги механизмлар мустаҳкамланди. Агар дунё мамлакатлари конституцияларида инсоннинг 110 дан ортиқ ҳуқуқи қайд этилганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги кунда бу ҳуқуқларнинг 90 таси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги Конституциямизда мавжуд бўлиб, улардан 40 таси янги конституциявий ҳуқуқлардир.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 25-моддасида расман «ўлим жазоси тақиқланади» деб аниқ белгиланиб, шу билан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг Иккинчи факультатив баённомасининг талаблари амалга оширилди.
Биринчи марта қулай атроф-муҳит ҳуқуқи конституциявий даражада таъминланди. 2018 йилда мамлакатимиз Париж келишувига қўшилди. Экологик муаммоларни ҳал қилиш учун бир қатор дастурий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ва 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси қабул қилинди. Шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этилиши белгиланди.
Уй-жой ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун 10 миллиондан ортиқ инсоннинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради ва мулк ҳуқуқини таъминлаш учун ҳуқуқий асос яратади.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” эканлиги белгиланган. Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституция, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ролини ошириш, хусусан, Конституциянинг 56-моддасида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тўғрисидаги қоидаларнинг мустаҳкамланиши муҳим демократик қадамдир. “Болалар омбудсмани тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ҳозирда парламент томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланган. Қонунда кам таъминланган шахсларга, руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахсларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судларда кўриш чоғида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси изчил амалга оширилмоқда. Мамлакатда гендер тенгликни, сўз эркинлигини, дин эркинлигини, қийноқларга қарши курашишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар қабул қилинмоқда. Айниқса, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларга нисбатан ҳар қандай стереотиплар ва зўравонликларга барҳам беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қийноқлар ва зўравонликнинг бошқа турлари конституциявий даражада тақиқланган. Конституциянинг 26-моддасида қийноқлар, зўравонлик ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазолар тақиқланган. Нелсон Мандела қоидалари қонунчилик ва амалиётга татбиқ этилган.
Шуни таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига доимий равишда татбиқ этиб келмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларнинг лойиҳаларининг гендер, инсон ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши экспертизаси амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси фаолият юритмоқда.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди, унинг қоидалари “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги янги қонунда ўз аксини топган. Мамлакатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг жамиятга интеграциялашуви, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бу бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш ҳамда жамиятда миллатлараро, динлараро тотувликни мустаҳкамлашдир. Хусусан, Конституциянинг 19-моддаси асосида Ўзбекистон Республикасида барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги кафолатланади.
Мамлакатда миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати Концепцияси амалга оширилмоқда. Дунёда Халқаро дўстлик куни деб қабул қилинган 30 июль санасини мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни деб эълон қилинган ва ўзига хос байрам сифатида кенг нишонлашни анъанага айлантирилган. Бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшамоқда. 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимиздаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнлари ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда, мактаб ўқувчилари давлат ҳисобидан дарсликлар ва бадиий адабиётлар билан таъминланади. Ўзбекистонда 12 тилда телевидение ва радио дастурлари эфирга узатилади, 10 дан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилади.
Юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълими самарадорлигини ошириш, шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Жаҳон дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим миллий дастури амалга оширилмоқда. Касб-ҳунар ва олий таълим тизимида “инсон ҳуқуқлари”, “аёллар ҳуқуқлари”, “болалар ҳуқуқлари” ўқув курслари жорий этилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича қўлланма ва рисолалар доимий равишда нашр этилиб, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим учун электрон платформа ишга туширилди.
Хозирги даврда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни таъминлашда бизнес тузилмалари билан тажриба алмашиш ва мулоқотни йўлга қўйиш масалалари долзарб аҳамиятга эга. Мамлакатда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (Бизнес Омбудсман) ушбу йўналишда фаолият кўрсатмоқда. Шу билан биргаликда ҳар йили 20 август Тадбиркорлар куни ўтказилиб, бизнес вакиллари билан доимий мулоқот ташкил этилмоқда. Парламент томонидан Тадбиркорлик кодекси қабул қилинмоқда. «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
БМТ Бош котибининг «Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойиллари ва нормалари тўғрисидаги билимларини ошири мақсадида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги тадбирлар дастури қабул қилинди.
Жорий йилда Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенция қабул қилинганининг 45 йиллигини, Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши Конвенция қабул қилинганининг 40 йиллигини ва Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинганининг 35 йиллигини нишонлаш чоралари кўрилмоқда.
Жорий йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида “Экологик таҳдидлар: ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқларининг истиқболи ва барқарор ечимларни излаш” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи Форум ўтказилди. Қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу нуфузли тадбирга аллақачон Самарқанд форуми номи берилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Форум иштирокчиларига йўллаган табригида 2018 йилда ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми жаҳон амалиётига ўзига хос “Самарқанд руҳи”ни олиб киргани таъкидланди. Самарқанд шаҳрида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг долзарб муаммоларга бағишланган форумлар ўтказиш яхши анъанага айланди.
«Ўзбекистан – 2030» стратегиясида БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига мос равишда, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, адвокатура институтининг мавқеини кескин ошириш, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва адлия тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб қўйилган.
Мазкур стратегия доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган янги чора-тадбирлар қабул қилинди. Хусусан, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Ушбу судьяга “Хабеас корпус” институти билан боғлиқ бир қатор ваколатлар берилмоқда, жумладан: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уларнинг муддатини узайтириш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш. Шунингдек, судья айбланувчини лавозимидан четлаштириш, тиббий муассасага жойлаштириш, қамоқда сақлаш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш каби мажбурлов чораларини ҳам амалга ошириши мумкин.
Жорий йил октябрда Ўзбекистонда парламент сайловлари Конституцияда белгиланган янги ижтимоий-сиёсий муҳитда ўтказилади. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловлар тарихда биринчи марта аралаш, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади. Қонунчиликда белгилангандек, сиёсий партиялар томонидан депутатликка кўрсатилган номзодлардан аёллар 40 фоиздан кам бўлмаслиги шарт.
Сайлов янгиланган Конституция мустаҳкамлаган кучли парламентаризм ва жойларда вакиллик органларининг ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда ўтади. Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиши бекор қилинди.
Сайлов қонунчилиги демократик стандартларга мувофиқ тўлиқ такомиллаштирилди. Хусусан, Марказий сайлов комиссияси бошчилигида янги сайлов органлари тизими жорий қилинади. Шунингдек, депутатликка номзод сайланиши учун сайловчиларнинг нисбий кўпчилиги овозини олиши белгиланди. Унга кўра, номзод тегишли сайлов округида бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз тўплаган тақдирда депутат бўлиб сайланиши мумкин бўлади ва шу орқали такрорий овоз беришни ташкил этиш талаб этилмайди.
Сайлов жараёнларини ўтказишда “E-saylov” ахборот тизими фаол қўлланилиб, ушбу тизим орқали сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари билан деярли 60 турдаги муносабатлари тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади. Хусусан, ахборот тизими сайловчилар ва сайлов участкаларига оид статистик маълумотларни олиш, барча турдаги сайловлар бўйича депутатликка номзодлар ҳақида ахборотга эга бўлиш, интерактив хариталарда депутатликка номзодлар ва уларнинг таржимаи ҳоли билан танишиш имконини беради.

Мирзатилло Тиллабаев
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
директорининг биринчи ўринбосари,
юридик фанлар доктори, профессор