Инвестициялар ва экспорт салоҳияти: аграр тармоқ олдида янги мақсадлар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида вазирлик марказий аппарати департамент ва бошқармалар бошлиқлари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унда куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифаларга оид масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда, аввало, вазирликнинг жорий йил учун мўлжалланган инвестиция дастури қайта кўриб чиқилди. Аграр соҳага жалб этиладиган инвестицион грант лойиҳаларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Бинобарин, вазир ўринбосарларидан тортиб, бўлим бошлиқларигача барча масъуллар ҳафтада икки кун инвестиция масалалари билан шуғулланиши лозимлиги белгиланди. Ҳар бир ташкилот грант маблағларини жалб этиш бўйича янги дастурларни ишлаб чиқиб, ўз вақтида тақдим этиши бўйича топшириқлар берилди.
Вазир ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш билан бирга, экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди. Йил давомида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида 150 миллион доллар миқдоридаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Геосиёсий вазиятнинг мамлакатимиз аграр тармоғига салбий таъсирлари ҳақида тўхталар экан, вазир ҳар бир ишчи-ходим ўз ишига масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб, бошқаларга ўрнак бўлиши бугунги даврнинг муҳим талаби эканини таъкидлади.
Йиғилиш давомида ҳудудларда лимон етиштириш ва балиқчиликни ривожлантириш, бу борада драйверларни аниқлаш, департамент ва бошқармалар бошлиқлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари энг қуйи бўғингача тушиб бориб ишлаши, соҳадаги ишларни тўғри ташкил этиши кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, янги серҳосил ва иқлимимизга мос экин навларини маҳаллийлаштириш, янги мавсумга ерларни ва уруғликларни тайёрлаш каби жараёнларда фаол иштирок этиш меҳнат самарадорлигини ошириш учун муҳимлиги айтиб ўтилди.